Latest news

08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  1 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  0 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   3 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  23 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  32

"Кураги ерга тегмаган" "Локомотив" устидан ғалаба қозондик". Футзал бўйича мураббийларнинг кечаги ўйиндан кейинги фикрлари News

"Кураги ерга тегмаган" "Локомотив" устидан ғалаба қозондик". Футзал бўйича мураббийларнинг кечаги ўйиндан кейинги фикрлари

Tags :  Футзал
Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Кечаги ўйинлардан сўнг жамоа мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтишди. 


Аҳаджон Юсупов («Локомотив» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Рақиб жамоа ўзи содир этган хавфли вазиятлардан 90% дан фойдалана олди, бизда эса бу кўрсаткич 20-30% ни ташкил этди. Омадга ҳам боғлиқ, биздан омад юз ўгирди. Чемпионатимиздаги илк очко йўқотиш, биринчи давранинг сўнгги учрашувларидан бирида мағлубиятга учрадик. АГМК вакиллари чиройли ва тартибли ўйин намойиш эта олишди, уларни табриклайман. «Насаф»га қарши фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз, акс ҳолда қийин вазиятга тушиб қолишимиз ҳеч гап эмас.




Александр Петров (АГМК футзал жамоаси бош мураббийи): 

- Ўйин борасидаги тафсилотларимиз ёқимли, негаки жорий йилги чемпионатда ҳали бирон марта «кураги ерга тегмаган» «Локомотив» устидан ғалаба қозондик.  Бунинг учун жамоамиз аъзоларидан миннатдорман. Улар берган топшириқларимизни бекаму кўст бажаришди, олға интилишди, курашишди ва якунда ғалаба қозонигшди. Бу эса турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олишимизга туртки бўлди.

«Локомотив» қийинчиликка учради. Асосан уч-тўрт нафар футзалчиси жамоани тортиб кета олади. Қолганлари ҳали ёш, захира ўриндиғи ҳам тўлиқ эмас. Шунга қарамай майдонда жиддий қаршилик кўрсатишди, хавфли вазиятлар ҳам иккала жамоа томонидан деярли бир хил кўринишда бўлди. Ўйинимиз мухлислар олқишига сазовор бўлди деб айта оламан.




- Дилшод Хайдарқулов («Динамо» футзал жамоаси бош мураббийи): 

- Учрашувнинг дастлабки ўн дақиқаси биз учун ниҳоятда қийин ўтди. Тезкор иккита гол ўтказиб юборганимиз учун бизга «қимматга тушди». Таркибимиз асосан ёш йигитлардан иборат, демак тажриба ҳам шунга мос. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу йил Олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолишимиз зарур. Бунинг учун борини беришга тайёрмиз.




Шуҳрат Ташмедов («Пахтакор» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Рақиб самарқандликлар аслида олдиндан кучли саналиб келинган, ҳозир ҳам шундай. Таркиби анча ёшарган, бир сўз билан айтганда жамоанинг келажаги бор.




Фарруҳ Зокиров («Нефтчи» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин қизиқарли, тенг курашлар остида ўтди. Сабаби, ҳар иккаласи ҳам бир-бирига муносиб жамоа. «Қалдирғочлар» бош мураббийи Абдулла Бўриев ажойиб жамоани шакллантирган. Анча-мунча рақибга нисбатан муносиб ўйнай олади. Ушбу баҳсда шогирдларим ҳатти-ҳаракатидан кўнглим тўлди, айниқса дарвозабон Элёр Домлаев бир қатор голли вазиятларда ўз дарвозасини қўриқлай олди.




Абдулла Бўриев («Бунёдкор» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Кечаги ва бугунги ўйинни таққосласак , бугунгиси кечагисидан ҳам қийинроқ кечди. «Нефтчи» бугун ҳар томонлама устунлиқни қўлга олди. Майдоннинг ҳар қаричида биз мағлубиятга учрадик. «Нефтчи» ҳақли  равишда ғалабага эришди.




Абдужаббор Ғаффаров («Максам-Чирчиқ» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Кечаги хатолардан хулоса чиқара олдик. «Навбаҳор» ҳам кучли футзал клублардан бири, уларга қарши бизникилар ҳам ўз кучини кўрсата олди. Ваҳоланки, наманганликлар етакчи клублардан бири. Кўпчилиги ёшлар, ёшлар эса тезкор ва чаққон. Бугун ҳимоявий услуб ишлатдик, асосан қарши ҳужумларга эътиборни қаратдик.  Меҳнатларимиз увол кетмади.



Хуршид Тожибоев («Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи):

- Рақибимиз чемпионатимизнинг етакчиларидан ҳисобланишади. Таркиби тажрибали ва асосан ёшлар терма жамоасидан жалб этилган. Аслида майдонга фақат ва фақат ғалаба учун тушган эдик. Лекин бунинг акси бўлди. Йигитларим астойдил ҳаракат қилишди, аммо якунда барибир мағлуб бўлишди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика