Latest news

08:10Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"  1 07:40Аҳрол Рисқуллаев узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтди  0 01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  16 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  1 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0 23:27"Тоттенхэм" 60 млн фунтлик ўйинчисини Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёр  0 22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  9 22:39Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" Чераннинг голи эвазига "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  8 22:30Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Арал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  1 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  1 21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  3 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  1

Кун мавзуси. Чипталарни ким "чайқаяпти"? News

Кун мавзуси. Чипталарни ким "чайқаяпти"?

Бу борада 24 соатдан бери юзлаб чиқишларни ўқидик.

Нима бўлаётганини тушунмаётган халқ ўз вазифасини бажарган Даврон Файзиевни айблаш даражасигача борди. Одамларда норозилик ҳисси ортиб бораётгани туфайли ҳолатга аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз.

1) Нечта чипта чиқарилган?

Финалга мезбонлик қиладиган "Бунёдкор" стадиони 34 минг томошабинга мўлжалланганини биласиз. Саудия Арабистонига қарши учрашув учун 28 мингта чипта чиқарилган. Қолган 6 минг ўрин хавфсизлик хизмати вакилларига ажратилган. Тирноқ ичидан кир қидирадиганлар учун бу рақамлар каттадек туюлиши мумкин. Бироқ, Ироқ билан ўйинда юзага келган воқеалар стадионда тартибни сақлаш учун максимум сафарбарликни талаб қилмоқда.

Томошабинлар учун мўлжалланган 28 минг чиптадан 25 минги сотувга чиқарилди. Қолган 3 мингтаси ЎФА ва ОФКнинг ҳамкорлари, мартабали меҳмонлар, футболчиларнинг яқинлари, маҳаллий ассоциацияларга тақсимланади (Бу амалиёт ФИФАда ҳам, УЕФАда ҳам бор). 

Демак, мухлислар харид қилиши учун жами 25 минг чипта сотувга чиқарилган...

2) Билетлар қимматми?

Финал учун чипталар секторига қараб 25, 50, 100 ва 200 минг сўмдан сотувга чиқарилди. Шундан кейин очилиш учрашуви учун мухлисларни текинга чорлаган ташкилот якунловчи ўйинга киришни пулли қилиб қўйганидан нолиганлар бўлди. Бу нотўғри қараш. 

Учрашувнинг мақоми ва унда мезбон жамоа иштирок этаётганидан келиб чиқсак, 19 июнь оқшомида стадионда бўлишни 100 минглаб ишқибозлар исташади. Аренада эса атиги 25 минг жой бор. Агар яна кириш бепул бўлса, ўйин стартига яқин "Бунёдкор" атрофида тахминан ўн минглаб томошабинлар қолиб кетар ва тартибсизликлар юзага келар эди. ЎФА раҳбарияти даромад қилиш учун чипталарни сотувга чиқармади, аксинча, бу орқали жамоат хавфсизлигини сақлаш кўзда тутилган.

Чипта нархидан нолиётганларга эса бир нарсани элатиб ўтамиз. Бу Осиё кубоги финали ва унда бизнинг жамоа қатнашяпти. Аслида ушбу мақомдаги ўйинлар ҳозирги нархдан анча қиммат ҳисобланади. 

3) Чипта чайқовчиларга тарқатилдими?

Кечадан бери аксар эътирозни туғдирган савол шу. Баъзиларнинг фаразига кўра, ЎФА вице-президентлари билетларни қўлга чиқариш орқали "соққа қилмоқчи" экан. Бундай тошлар ҳатто ташкилот медиа хизмати раҳбарининг боғига ҳам отиляпти. Шу ўринда мухлислардан бироз мулоҳаза қилишни сўрар эдик. 

Биринчидан, сиз шубҳа қилаётган раҳбарлар жудаям ақлли инсонлар. Энг камида чипталарнинг қўлга чиқиб кетиши оммавий норозилик пайдо қилишини олдиндан биладиган даражада. Шу боисдан ҳам ЎФА билетлар сотувини тўлиқ "iTicket"га топширди. Иккинчидан, уларнинг иқтисодий аҳволи чиптадан келадиган пулга қараб қолмаганини сиз ҳам биласиз.


"Бунёдкор" атрофидаги ҳолатни ўрганган фан-клуб фаолидан шундай изоҳ олдик: "Билетларни ҳеч ким олиб-сотарларга тарқатмаган. Кассада билет бор эди. Шунчаки, чайқовчилар олғирлик қилишмоқда. Улар турли йўллар билан чипталарнинг аксар қисмини сотиб олишяпти. Норозилик билдираётганлар эса навбатда қолиб кетган оддий халқ вакиллари".

4) Чипталар 1 соатда сотилдими?

Тун ярмидан кейин "iTicket" ишлашни бошлади ва 1 соатда онлайн чипталар тугаганини маълум қилди.

Сайтимиз вакили Жалолиддин Иноғомхўжаев бу борадаги норозилиги ва шубҳаларини дарҳол эълон қилди. Тўғри, 20 минг чиптанинг 1 соатда сотилиши фантастика, фақат ҳамкасбимиз бир нарсани кўздан қочирган. "iTicket" чипталарнинг атиги 3 мингтасини сайт орқали сотувга қўйган эди. Уларнинг барчаси қандайдир 60 дақиқа ичида ўз харидорини топган.

5) Қолган билетлар?

3 минг чипта онлайн сотувга кетганига кўра, 22 мингтаси кассаларда сотилган бўлиши керак. Шу ўринда кичик хулоса қилсак бўлади: Билетларнинг қўлга чиқиб кетишида Эрматов, Аҳмедов ёки Файзиевнинг заррача алоқаси йўқ. Уларга емаган сомсаси учун пул тўлатяпсиз (ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган скринларнинг барчаси фейк). Бу борадаги барча саволлар "iTicket" манзилига қаратилиши керак.

Айни пайтда ЎФА раҳбарияти ҳам "iTicket"дан норози бўлди. Сайт кассада 10 мингта билет тургани ҳолда сотув жараёни тугаган, деб кўрсатгани ва бу оммада кескин норозиликлар келтириб чиқаргани учун. 

Хуллас, айни пайтда ҳам "Бунёдкор" атрофидаги кассаларда билетлар сотуви давом этмоқда. Чипталарни фақатгина ўша нуқталардан харид қилишни маслаҳат берамиз.

 6) Чайқовчилар яхшилаб "чайқашяпти"

Бу орада финал чипталарини турли йўллар билан ўзлаштираётган олиб-сотарларнинг бозори чаққон. Улар билетлар сотувини онлайн бозорларга ҳам кўчиришди. Нархлар орасидаги тафовут эса қўрқинчили: 25 мингли чипта 300 дан, 100 минглиси 3 млн сўмдан пулланмоқда.

7) Алданиб қолманг!

Чайқовчилар финалга талаб кучлилиги ва мухлисларнинг соддалигидан усталик билан фойдаланяпти. Баъзи пасткашлар битта чиптадан нусха кўпайтириб, кўпчиликни алдамоқда. Яъни битта ўрин учун чиқарилган чиптани 5-6 кишига пуллаб, эртага ўша жойда билетнинг асл нусхаси билан ўзи ўтиради. Қаллобларга алданиб қолманг.

Сўзимиз охирида хавфсизлик хизмати ходимларига мурожаат қилиб қоламиз. Эртага нафақат футбол, бутун жамиятимиз учун муҳим кун. Стадион атрофида ва интернетда давом этаётган қаллобликларни максимум тугатиб, ўйин вақтидаги тартибни сақлаб беринг. Бизни жуда ҳам оғир кун кутиб турибди.

ВИДЕО  "Кассага чиқмаган билетлар бор" ёхуд "Бунёдкор" стадиони ёнидаги чипта олиб сотарлари билан суҳбатлар 

Author :
Rating: -59   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика