Крестинин БААга қарши учрашув олдидан сирни очди (матбуот анжумани)
20 jan 2019 16:32
News
Крестинин БААга қарши учрашув олдидан сирни очди (матбуот анжумани)
"Аввало БАА терма жамоасини нимчорак финалга чиққани билан табриклайман. Шунингдек, яна бир бор Қирғизистон халқини ушбу босқичга йўл олганимиз билан муборакбод этаман. Буёғига битта хато қимматга тушадиган муҳим палла бошланмоқда. Қизиқарли қарама-қаршиликлар, масъулияти юқори бўлган тўқнашувларни кузатамиз. Бу каби ўйинларда иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Эртанги баҳс қизиқарлилиги жиҳатидан барчани ўзига ром этади.
Биз учрашувга БААга нисбатан бироз бошқача ёндошамиз. Муҳими, биз ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги мувозанатни топишимиз лозим. Плей-оффда бу жуда муҳим аҳамият касб этади. Жанговор ўйинсиз натижани ўйлашдан наф йўқ", - дея гап бошлади Александр Крестинин.
- БАА устози Заккеронини қайд этишича, Қирғизистон Россия терма жамоаси услубига монанд ўйнамоқда. Бу фикрга қандай қарайсиз?
- Россия футболи услуби қандай эканлигини билиш ўзимга ҳам қизиқ аслида. Масалан мен қайсидир услубдан фойдаланаман деб ўйламайман. Биз натижа олиб келадиган агрессив футбол намойиш этишни истаймиз. Албатта жанговор ҳужум ва мустаҳкам ҳимоя орқали бу йўлни топишга интилиб келяпмиз. Рақиб эса бизни ўйин услубимизни ва Люксни қандай ҳаракат қилишини ўрганиши табиий жараён. Биз ҳам рақибни ўрганамиз, таҳлил қиламиз ва ҳоказо. Эртага мусобақа мезбонига қарши ўйнаймиз. Лекин бу ҳеч нарсани англатмайди. Тўғри, сўнгги бор қитъа чемпионатини мезбон саналган Австралия ютган. Лекин қолган йирик мусобақаларга ҳам эътибор берайликчи, ЖЧ ёки Европа чемпионати масалан. Ҳеч қаерда мусобақани мезбонлар ютади деган кафолат йўқ.
- "Мезбонларга устунлик берадиган жиҳати шуки, эртага уларни қўллаб-қувватлайдиган мухлислар кўп бўлади. Лекин бизни ҳам қўллаб-қувватлашга келаётган мухлислар оз эмас. Бизга эса ўша ишқибозларни ишончи ва мадади жуда муҳим. Биз ўзимизга ишонамиз. Эртага буни амалда кўрсатамиз.
Виталий Люкс? Ҳужумчининг тўғридан-тўғри вазифаси гол уриш. Баъзан шундай ўйинлар бўладики, гол уришда омад келмайди. Баъзида эса тепган тўпинг дарвоза тўрига бориб жойлашаверади. Бу жуда яхши. Хитойга қарши учрашувда ҳам Люкс барча масалани бизнинг фойдамизга ҳал этиши мумкин эди. Аммо ўшанда ўхшамаганди. Ҳар кун ҳар хил ўтади. Умид қиламанки, эртага ҳам Люкс учун омадли кун бўлади. Худди бутун Қирғизистон терма жамоаси каби.
Босим ва масъулият? Биз мусобақа аввалида айтган дастлабки вазифамни уддаладик. Энди эса олдимизда бошқа мақсад ва вазифаларни белгилаймиз. Ҳаммасига қадам ва қадам етишмоқчимиз. Биз ҳам чорак финалга йўл олишни истаймиз. Бунинг учун қўлимиздан келган барча ишни ишга соламиз. Мусобақа олдидадн турнирга жуда катта тайёргарлик кўрдик. Ҳозирда футболчилар ўзларининг оптимал спорт формасида. Мураббийлар штаби эса уларнинг бу формасидан тўлиқ равишда унумли фойдаланишимиз лозим. Бундай имкониятни қўлдан бой бериш ярамайди. Ҳаммасига реал кўз билан боқяпмиз. қўлимиздан келадиган иш ҳақида сўз юритяпмиз.
Бошқа жамоалардан тушаётган таклифлар? Йирик мусобақаларда қачонки мураббийлар штаби тўғри йўналиш орқали ишлаётган бўлишсагина натижага эришилади. Бунда эса асосий кўмакчи вазифасини футболчилар бажаришади. Биргаликда эса натижа келтириш мумкин. Ҳозир таклиф ва қизиқишлар ҳақидаги гапларни бир четга суриб қўяйлик. Осиё Кубогидан кейин бу ҳақида гаплашишга улгурамиз. Ҳозир эса бу мавзунинг мавриди эмас.
Қирғизистон мамлакатида нималар руй бераётганини, халқ қанчалик қувонаётганини барчамиз билиб, буни тушуниб турибмиз. Биз ҳаммамиз биргаликда катта куч бўла олишимизни футбол ҳам кўрсатди. Биз бахтлимиз.
Эртага Заккеронидек машҳур мураббий қўл остидаги терма жамоага қарши ўйнашимизни тўғри тушуниб турибмиз. Мусобақа мезбони, кучли терма жамоага қарши ўйнашимиз бизга янада кўшимча куч бағишламоқда.
Филиппинга қарши учрашувдан кейин мамлакат президентидан қўнғироқ бўлмади. Лекин хат орқали президент табриги келди. Сизларга кичик сирни очаман, бугун ҳам телефон орқали суҳбатлашамиз", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Александр Крестинин.
Comments