Latest news

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  0 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  3 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  7 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  23 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  133 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1047

Коронавирус туфайли А Серия етакчилари еврокубокларда азият чекишади News

Коронавирус туфайли А Серия етакчилари еврокубокларда азият чекишади

Айни дамда коронавируснинг асосий ўчоғларидан бири - Италия.

Касалланганлар сони 7900 кишидан ошиб кетди, 450 киши вирусдан вафот этди.

Бу воқеалар фонида Европа топ чемпионатлари орасида италияликлар биринчилардан бўлиб лига баҳсларини тўхтатишга қарор қилишди. Умумий қилиб ҳисоблаганда А Сериянинг ҳар бир турида стадионларга 800 минг киши ташриф буюради, шу сабабли чемпионат тўхтатилиши ҳайрон қоларли воқеа эмас.


"Ювентус" ҳамда "Интер" ўртасидаги учрашув мухлисларсиз ўтди. Криштиану Роналду "кўринмас мухлислар"га беш ташлаб, кайфиятни кўтаришга ҳаракат қилганига қарамай, ўйин ҳудди ўртоқлик учрашувидек ўтди. Футболчи ва мураббийларнинг ҳар бир сўзи эшитилиши - ноодатий ҳолат.


Ҳозир А Серия раҳбарияти ҳеч нарса қила олмайди, чунки вазиятга давлат раҳбариятидагилар аралашган. Италия бош вазирининг шахсан ўзи чемпионат тўхтатилгани ҳақида эълон қилди:


"Бошқа кута олмаймиз. Рақамлар касалланганлар ва вафот этаётганлар сони ошиб бораётгани ҳақида гапирмоқда. Италия фойдасини кўзлаб баъзи ёқимсиз қарорларни қабул қилишимиз керак. А Серия ва бошқа спорт тадбирлари тўхтатилади. Мухлислар буни қабул қилиши керак" - дейди бош вазир.


Сана ҳақида тўхталадиган бўлсак, учрашувлар камида 3 апрелгача ўтказилмайди. Италия клублари еврокубокларда нима қилишни билмай, боши қотган. Масалан, "Ювентус" кейинги сешанба куни Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида "Лион"ни қабул қилади. Ҳозирча бу борада аниқлик киритилмаган, аммо катта эҳтимол билан ўйин мухлисларсиз ўтади ёки Туриндан ташқарида бўлади. Энг ҳайратланарли натижа - Франция жамоасининг техник ғалабаси бўлади, аммо УЕФА бу ишга қўл урмаса керак.


Италия клублари уй учрашувларини ўзида ўтказиш масаласини ҳал қилган тақдирда ҳам италияликлар Европада энг кўп азият чеккан клублар бўлишади. Чемпионат тўхтатилгани туфайли улар футболчиларнинг формасини бир ритмда сақлаб тура олишмайди. Италия клублари фақат чет элда ўтказиладиган ўртоқлик ўйинларидан умид қилишлари мумкин.


Яна бир муаммо - А Сериянинг қолган ўйинлари нима бўлади? Чемпионат 3 апрелдан давом этади десак ҳам тақвимни суриш қийин ва лига баҳслари майнинг охиригача якунланмайди. Чемпионат ўйинларини бир неча ҳафтага узайтириш қарори ҳақида ўйлаш нотўғри, чунки бу йил ёзда Европа чемпионати ўтказилади.


Умуман олганда, ҳозирча саволлар кўп, аммо тез орада жавоблар пайдо бўлиши керак. Албатта, хавфсизлик биринчи ўринда, бироқ Италия клублари, мухлислари жуда хафа бўлиши аниқ.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика