Latest news

01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  2 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  6 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  10 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  31 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  10 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  19 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  15 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  43 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1

Контенинг еврокубоклардаги омадсизлиги давом этади — "Спортинг" 40 сония ичида "Тоттенхэм"га иккита гол урди (мутолаа учун) News

Контенинг еврокубоклардаги омадсизлиги давом этади — "Спортинг" 40 сония ичида "Тоттенхэм"га иккита гол урди (мутолаа учун)

89-дақиқагача дуранг ўйнашаётган эди.

Антонио Контенинг "Тоттенхэм"и мавсумни ажойиб ошлади — жамоа АПЛда мағлубиятсиз кетмоқда (4та ғалаба ва 2та дуранг), Чемпионлар лигасида ҳам "Марсель"га қарши ғалаба билан бошлашди. Аммо, омадли серияни кутилмаганда Лиссабоннинг "Спортинг" клуби бузиб қўйди — ўйин сўнггида 3 очкога эга чиқишди.


Ўйин давомида хавфли вазиятлар унча кўп бўлмади, аммо тахминан 70-дақиқаларда "Тоттенхэм" ўз мақсадига барибир эришадигандек кўринди. Деян Кулусевски ўйинга жуда фаол киришди, Лондон жамоаси босим қилди — иккита яққол вазият яратди. Аммо, "Спортинг" аввалига ўйинни четга сурди, сўнгги дақиқаларда эса кўплаб вазиятларни яратди.


88-дақиқада ўнг латераль Педро Порро қанотдан марказга ўтди ва зарба берди, Льорис тўпни қийинчилик билан чиқариб юборди. Захирадан ўйинга тушган Паулиньо (португалиялик марказий ҳужумчи, "Барса" собиқ ўйинчиси эмас) бош билан дарвозани ишғол қилди.



Лиссабонлик мухлислар голни нишонлаётган бир пайтда, мураббий Рубен Аморим майдонга бразилиялик вингер Артур Гомесни туширди, у эса қанотда ҳимоячиларни алдаган ҳолда, иккинчи голни урди. Ҳақиқий Joga Bonita.



Голлар орасида уч дақиқа атрофида вақт ўтди, аммо аслида атиги 43 сония ўйин вақти — 2 дақиқа ўйинчи алмаштиришга кетди.


Хулоса: Рубен Аморим икки захираси билан ўйинни ўзгартириб юборди. "Спортинг" ушбу ёзда майдон марказидаги асосий ўйинчиларини йўқотди (Жоау Палинья ва Матеуш Нунеш) ва мавсумни оғир бошлади, аммо Чемпионлар Лигасида 2та ўйин ва 2та ажойиб ғалабалар.


ВИДЕО  ЕЧЛ. "Спортинг" - "Тоттенхэм" 2:0


Ва бу қийин гуруҳда етарли даражада олдинга силжиш.


Конте тез-тез еврокубоклардан чиқиб кетади — ҳатто ЧЛ гуруҳидан ҳам кўпинча чиқолмаган


Антонио Конте "Спортинг"нинг илк голидан сўнг ёмон аҳволда кўринди. Унинг жамоалари еврокубокларга қадар етиб бормаслигига кўниккан. Аммо, бунга кўникиш ҳам мумкинми?




Шунчаки ўйлаб кўринг, ушбу мавсумни ҳисобга олмаса, Контенинг 5 жамоасидан 3таси гуруҳлардан чиқа олмаган — булар жуда ҳам кучли "Ювентус" (2013/14 йилги мавсум) ва "Интер" (2019/20 ва 20/21) эди.


Аммо, Конте ҳатто плей-оффга чиққанда ҳам, ёки тўхтаган ёки 2013 чорак финалдан мусобақани якунлаш учун 1/8 финалда "Селтик"ни мағлуб этган.


Европа лигасида яхшироқ: у ерда "Интер" билан финалда мағлубият ва "Ювентус" билан ярим финал — ачинарли, сабаби уйдаги финалсиз қолиб кетишганди.


"Тоттенхэм" билан ҳам еврокубоклардаги муваффақиятсизлик давом этди: дастлаб Словениянинг "Мура" жамоасига ютқазишди, сўнгги турда эса жамоадаги коронавирус билан боғлиқ муаммо сабаб ўйинга боришмади ва техник мағлубият олишди.


Бу тасодифми ёки сабаб борми?


Контега еврокубокларда Б режаси етишмаслигини айтишади. Жамоасида нимадир яхши кетмаётган бўлса, у захира варианти таклиф эта олмайди.



"Конте даражасидаги мураббий ўз пайтида ғояларидан воз кечиб, жамоага фойда келтирадиган ўзгаришларга қўл ура олиши керак", — деб ёзди "Интер"га мухлислик қиладиган журналист Фабрицио Бьязин. Бу ҳақда Капелло, Вьери, Матерацци ва бошқа кўплар айтишган.


Яна бир муҳим жиҳат — Антонио учун ўйинга тайёргарлик муҳим, аммо ҳафта ўртасида ўйин ташкил этилса, у керакли вариантни ишлаб чиқишга улгурмайди.


"Тоттенхэм" босси Дэниэл Леви 170 миллион евролик сармоядан сўнг "Спортинг", "Марсель" ва "Айнтрахт" ўрин олган гуруҳдан чиқишни кутаётгани аниқ.


Б режани излашга тўғри келади.


"Спортинг" (Португалия) – "Тоттенхэм" (Англия) 2:0

Голлар: 1:0 – 90 Паулинью, 2:0 – 90 Артур.

"Спортинг": Адан, Порро, Коатес, Матеус Рейс, Инасиу, Нуну Сантуш (Эшгайю, 90), Угарте, Морита (Александропулос, 71), Педру Гонсалвеш, Эдвардс (Артур, 90), Тринкау (Паулинью, 76).

"Тоттенхэм": Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Ромеро, Перишич, Хейбьерг, Бентанкур, Сон Хён Мин (Кулусевски, 72), Кейн, Ришарлисон.

Огоҳлантиришлар: Бентанкур (61), Морита (63), Матеус Рейс (75), Эмерсон (81), Хейбьерг (84).


Sporting CP

Paulinho - 90', Arthur - 90'

Champions League Grp. D . Round 2

13/09/2022, 22:45

0
:
2
Finished

Tottenham Hotspur

Stadium: Estadio Jose Alvalade, 39899 spectators

Referee: Srdjan Jovanovic

45'
90'
63'  Hidemasa Morita
71'  Hidemasa Morita (Sotiris Alexandropoulos)
75'  Matheus
76'  Trincao (Paulinho)
90'  Paulinho
90'  Pedro Goncalves
90'  Marcus Edwards (Arthur)
90'  Nuno Santos (Ricardo Esgaio)
90'  Arthur
61'  Rodrigo Bentancur
72'  Heung-Min Son (Dejan Kulusevski)
81'  Emerson Royal
84'  Pierre-Emile Hoejbjerg




Алишер Остонов таржимаси

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика