Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Клубларимиз легионерларга жарима тўлашда давом этади. Навбат "Нурафшон"га! News

Клубларимиз легионерларга жарима тўлашда давом этади. Навбат "Нурафшон"га!

"Навбаҳор"нинг Канчелськис билан муаммоси ҳал бўлмай туриб, "Насаф"нинг Абделайе Диаките билан можароси пайдо бўлди.

"Аждарлар" Ўзбекистонга умуман келмаган франциялик футболчига тахминан 100 минг доллар тўлашга мажбурлиги тўғрисида хабар берган эдик. Бунга клуб расмийларининг қўпол хатоси сабаб бўлган. "Насаф" мазкур ишни ёпишга улгурмасидан, "Нурафшон" эътиборга тушишни бошлади...

Championat.asia'га маълум бўлишича, яқинда Бухоро вилоятининг бош жамоасига ФИФАдан бир қулоч хат келиб тушган. Унда жамоанинг собиқ дарвозабони Рахат Жапаровнинг ҳисоб рақамига тахминан 100 млн сўм миқдоридаги маблағ ўтказиб берилиши кўрсатилган. 

Хабарингиз бор, "Бухоро" (ҳозирги "Нурафшон") 23 январь куни Рахат Жапаровнинг трансферини эълон қилганди. Клубга Усмон Тошев келгач, тажрибали Сардор Қобулжонов билан рақобатда ютқазаётган туркманистонлик киперни қўйиб юборишга қарор қилди. Ва Жапаров август ойида Душанбенинг ЦСКА клуби таркибига бориб қўшилгани ойдинлашди.

Гап шундаки, клуб футболчи билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришиб, унинг олдидаги қарздорлик тўлиқ ёпиладиган муддатни аниқ қилиб кўрсатган. Агар "Нурафшон" бу бандни бузадиган бўлса, Рахатнинг мавсум охирига қадар белгиланган маошини тўлашга рози бўлган. Аммо бухороликлар раҳбарияти Жапаровнинг ойлик маошидан қолиб кетган қарзларни кўрсатилган бир неча кун кечикиб тўлаб беришган. 

Юзага келган қулай имкониятан фойдаланган Жапаров ва унинг юристлари ФИФАга мурожаат йўллаган. Улар йил охиригача белгиланган суммани ундириб беришни талаб қилишмоқда. ФИФА аллақачон ишни дарвозабоннинг фойдасига ҳал қилди. Аммо "Нурафшон" бу қарорга нисбатан апелляция бериши кутилмоқда.

Маълумот учун, Рахат Жапаров 1996 йил 22 январь куни Туркманистоннинг Мари шаҳрида таваллуд топган. Бухороликлар таркибида ярим йил давомида фаолият юритган посбон фақат 3 бор майдонга тушган эди.

"Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди

Author :
Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика