Клопп - "Олтин тўп"га даъвогарлик қилаётган 7 футболчиси борасида: "Ким даъвогарлик қилмаяпти?"
23 oct 2019 22:57
News
Клопп - "Олтин тўп"га даъвогарлик қилаётган 7 футболчиси борасида: "Ким даъвогарлик қилмаяпти?"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Олтин тўп"га даъвогарлар борасида гапирди.
"Бу борада эшитганимдан кейинги илк саволим: "Ким даъвогар эмас?" бўлди. Агарда жамоамиздан кимдир ушбу совринни қўлга киритса, бу биз учун катта ютуқ бўлади. Бундай бўлмаса, бу футболчиларим учун ҳеч қандай зарба бермайди. Менимча, экспертлар бир жамоадаги кўплаб яхши футболчиларни даъвогарлар рўйхатига киритиши, ажойиб ҳолат", - деди Клопп.
"Олтин тўп" учун "Ливерпуль"нинг Алиссон Бекер, Виржил ван Дейк, Трент Александер-Арнольд, Жоржиньо Вейналдум, Мохамед Салах, Садио Мане ва Роберто Фирмино каби футболчилари ҳам даъвогар бўлишмоқда.
Link :
Source : Express
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments