Latest news

18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  0 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  1 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  1 17:06"Арсенал" мухлислари учун хушхабар! Артета Сака жароҳатдан қайтаётганини эълон қилди  2 16:40Чўгирмали мухлислар, "отжимания" қилаётган Аброр, Air Қўзиев – "Хоразм" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:23Гиоргадзе, Урата, Станоевич, Ҳамробеков... Суперлига 1-тур рамзий терма жамоаси  6 15:55Европанинг учта нуфузли клуби Ван Дейкка кўз тикди  3 15:29Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"  2 15:04"Биз охиригача курашамиз". Эдегор – "Арсенал"нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида  3 14:38Аморим: "МЮ ҳеч қачон ўлмайди, бу аниқ"  3 14:10"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди  19 13:46"Навбаҳор" "Динамо" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:28"Барселона" ва "Реал" футболчилари медиа лига клуби президенти бўлади  0 13:00Буффоннинг ўғли Филиппо Инзаги жамоасида дебют қилди  3 12:33"Манчестер Юнайтед" АҚШда турнир ташкил қилади  1

Клопп "Ливерпул"нинг "Сити" билан кураши ҳақида: "Эҳтимол кам, аммо шу ҳам етарли" News

Клопп "Ливерпул"нинг "Сити" билан кураши ҳақида: "Эҳтимол кам, аммо шу ҳам етарли"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Саутгемптон" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди.

"Тўққизта ўзгаришдан кейинги ўйинимиз ҳам ажойиб. 0:1 ютқазаётганимизда, жаримадан гол уришимиз мумкин бўлган вазиятда психологияни кўрдим. Барча бундан бироз асабийлашди, аммо йигитлар ўзларини босиб олишганди. 

Биз ажойиб гол урдик, ўйиндан чиқиб кетмадик. Иккинчи таймда олдинга боришда давом этдик, тўпни яхши назорат қила олмаган вақтимизда ҳам вазиятлар бўлди. Сўнгра гол уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирдик ва барчаси жойига тушди. 

Топ ўйин, ақлбовар қилмас чиқиш, тўққизта ўзгариш. Бу режа футболчилар сабаб ишлади. Агар ўхшамай қолганида, 1000 фоиз менинг айбим бўларди. 


- Совриннинг эҳтимоли ҳалиям камми? 

- Албатта, эҳтимоли кам. Чунки "Сити" ўз уйида "Астон Вилла" билан ўйнайди, улар эса ("Вилла") пайшанба куни лигада қолиш учун курашаётган "Бёрнли" билан тўқнаш келишади. 

Аммо бу футбол. Ўйлайманки, ўшанда "Сити" (2019 йилда) 11 миллиметр сабаб чемпион бўлганди ("Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ливерпуль" билан ўйинда дарвоза чизиғини деярли кесиб ўтган тўпни қайтариб юборганди).

Агар кимдир биз чемпион бўлишимизни истаётган бўлса, энг аввало ғалаба қозонишимиз керак. "Астон Вилла" эса "Сити"га қарши ўйинда очко ишлаши лозим. Бунинг имкони бор, эҳтимоли кам, аммо амалга ошиши мумкин. Шунинг ўзи етади", - деди Клопп. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика