Latest news

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  9 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  35 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Киберспорт. Акбар Бўтаев NAVI захирасига ўтказилди News

Киберспорт. Акбар Бўтаев NAVI захирасига ўтказилди

Dota 2 бўйича NAVI жамоаси сардори - ўзбекистонлик Акбар Бўтаев (Sonneiko) захирага ўтказилди.

"MDL Chengdu Major саралашидаги қониқарсиз натижа туфайли Natus Vincere (NAVI) киберспорт клуби Dota 2 жамоасида ўзгариш амалга оширишга қарор қилди: Акбар Бўтаев (SoNNeikro) захирага олинди.

Акбар ўрнини жамоанинг қирғизистонлик вакили Бакит Эмилжанов (Zayac) эгаллайди" - дейилади расмий хабарда.

Клуб директори Евгений Золотарёвнинг таъкидлашича, Хитойдаги жаҳон чемпионати (2019 йил августда ўтказилган)дан кейин NAVI киберспортчилари ўртасидаги муносабатларда муаммолар пайдо бўлган. Натижада жамоанинг қолган 4 вакили клуб раҳбариятига "Ё биз ё Акбар" кетади дея ультиматум қўйган.

Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал NAVI директори жамоа Акбар атрофида қурилишини, жамоага у истаган ўйинчилар олиб келинишини айтган эди. Якунда Бўтаев олиб келган йигитлар унинг ўзини жамоадан чиқариб юборишди.

NAVI жамоасининг сўнгги вакили яқин бир ой ичида эълон қилинади.

Акбар Бўтаев 1997 йил 16 май куни Тошкентда дунёга келган. Киберспортчи бир неча йил аввал ўз позициясида (саппорт) дунёнинг энг кучли киберспортчиларидан бири сифатида эътироф этилган эди. Маълумотларга кўра, Акбар фаолияти давомида ҳозиргача 316 минг доллар ишлаб топган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика