Latest news

20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  7 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  2 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал". Таркиблар маълум  3 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   3 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  7 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2

Кейрушнинг Эрондаги миссияси тугади, кейинги манзил қаер? News

Кейрушнинг Эрондаги миссияси тугади, кейинги манзил қаер?

Шундай қилиб етти йиллик фаолиятдан сўнг Карлуш Кейруш Эрон терма жамоасини тарк этадиган бўлди.

Португалиялик мураббий 2011 йилнинг 4 апрель санасида Эрон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганди. Унинг илк шартномаси икки ярим йилга мўлжалланган бўлиб, дастлабки вазифа сифатида форсларни ЖЧ-2014га олиб чиқиш қўйилганди.

Вазифа бажарилгач шартнома янгиланди ва қарабсизки бир жамоани бошқариш етти йилдан сал кўпроқ давом этди. Шуни айтиш лозим, Кейруш бунгача ҳеч қаерда икки йилдан кўп ишламаганди.  

Ўтган вақт мобайнида Кейруш қўл остида асли эронлик футболчилардан ташқари немис эроний Даниэль Давари, Ашкан Дежага, голланд эроний Ризо Гучаннажод, швед эроний Умид Назарий, Саман Годдос ва америкалик эроний Стивен Бенташур каби футболчилар тўп тепишга муваффақ бўлдилар.

Ўтган етти йил ичида Эрон термаси Керуш бошчилигида учта йирик мусобақада иштирок этди. ЖЧ-2014, Осиё Кубоги-2015 ва ЖЧ-2018. Эронликларнинг айниқса ҳозир давом этаётган жаҳон чемпионатидаги ўйинлари кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди. Гарчи жамоа гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, Марокаш, Испания ва Португалияга қарши чиройли ўйин намойиш этиб берди. Бир сўз билан айтган, Эрон Осиё юзини ерга қаратмади.

Кейруш бошқарган даврда Эрон Осиё Кубогида зафар қуча олмади, улар гуруҳдан чиқишни уддалашди-ю, бироқ чорак финалда Ироқ билан кечган ўйинда пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлишди. Аммо айнан шу мураббий қўл остида терма жамоа бир қадам олдинга ташлади дея оламиз.

Унинг учун ЖЧ-2018дан ўрин олган Португалияга қарши баҳс Эрон термаси бош мураббийи сифатидаги охирги ўйин бўлиб қолади. Бошқа бир жамоа билан ўз Ватани термасига қарши тўп тепиш ҳамма мураббийга ҳам насиб этавермайди. Шу боис Кейруш охирги ўйинини ҳали кўп эслаб юради.

Карлуш Кейруш май ойида берган интервьюсида жаҳон чемпионатида қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар Эрон билан хайрлашишини айтиб ўтганди. Унга Эрон футбол федерацияси томонидан олти ойлик шартнома таклиф қилинганди, бироқ мураббий бунга кўнмади. Чунки у камида икки йиллик шартнома бўлишини хоҳлади.

Ҳозирда кўпчиликни қизиқтираётган савол эса Кейрушнинг кейинги манзили қаер бўлиши. Ўзининг айтишича, унга Осиё ва Африкадан жиддий қизиқиш бўлган ва ЖЧ якунига етганидан сўнг мана шу таклифларни ўйлаб кўришини айтган. Агар иккаласи ҳам ўхшамаса унда Европага қайтиб кетаман деган.

Сир эмас, Кейрушнинг хизматларига жиддий қизиқиб қолганлар орасида биз ҳам бормиз. Аммо унинг Ўзбекистон терма жамоасига келиш-келмаслиги ҳали маълум эмас. Қолаверса, Кейруш катта пул сўрайдиган мураббийлар сирасига киради, бунга эса ЎФА тайёрми-йўқми, буниям билмаймиз. Шундай экан, ҳозирча воқеалар ривожини кутишдан ўзга чора йўқ.

Rating: +71   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика