Кейруш: "Хамесни чақирмаслик менинг қарорим"
09 oct 2019 15:42
News
Кейруш: "Хамесни чақирмаслик менинг қарорим"
Олдин тарқалган маълумотларга кўра, мадридликлар вакили терма жамоа вакилларидан "Реал" асосий таркиби учун курашиши лозимлиги сабаб ўзини терма жамоага чақирмасликларини сўрагани айтилган эди.
"Айримлар Хамес мендан ўзини терма жамоага чақирмаслигимни сўраганини айтишмоқда. Бу нотўғри. Ўйинчилар қачондир мендан ўзини терма жамоага чақирмасликни сўраши билан боғлиқ вазият мен билан ҳеч қачон содир бўлмаган.
Бу менинг қарорим. Биз чақирган ўйинчилар қисқа муддатли вазифамизни уддалаш учун етарли. Ҳозир бизда 15-16 ўйинчидан иборат база бор.
Мен аввал чуқур ўйлаб кўраман ва кейин қарорларни қабул қиламан. Бундан ташқари, мен бу ерда ёлғиз эмасман. Мен мураббийлар штаби билан маслаҳатлашаман. Мен ҳеч қачон ёрдамчиларим, ўйинчилар ва жамоа шифокорлари билан гаплашишдан чарчамайман", - деди Кейруш.

Колумбия терма жамоаси 12 октябрда Чили билан, 15 октябрда эса Жазоир терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments