Latest news

12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  0 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  1 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  0 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  7 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  0 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  1 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  24 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  7 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  3 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2

"Кьево" — "Милан" ўйинидан олдин Женнаро Гаттузо фикрлари билан ўртоқлашди News

"Кьево" — "Милан" ўйинидан олдин Женнаро Гаттузо фикрлари билан ўртоқлашди

"Милан" бош мураббийи Гаттузо А Серия 27 туридан олдинги матбуот конференциясида иштирок этди.

"Кьево" ҳақида: "Бугун жуда қийин ўйин бўлади. Биз ғалаба қозонишимиз керак, лекин бу осон бўлмайди. "Кьево" рақибларига ўйнашида, гол уришида кўп маротаба ҳалал беради. Биз эътиборли бўлишимиз ва хатога йўл қўймаслигимиз зарур".

Жамоа ҳақида: "Баъзи ўйинчилар майдонга тушамаса дарров хафа бўлади. Аммо гуруҳдошларни ҳурмат қилиш керак. Контининг сўзларидан хурсанд бўлдим. Яна шундай ўйинчилар борки, майдонга камроқ тушурганим учун мендан ўпкалаб юришади. Лекин улар менинг қароримни ҳурмат қилишлари лозим".

Тайёргарлик ҳақида: "Биз бугунги ўйинда эҳтиёткор бўлишимиз зарур. Ҳозирча дерби ҳақида ўйламай, фақат "Кьево"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрдик".

Мавсум охири ҳақида: "Агар бизда ўзгаришлар бўлса, бу фақатгина ўйинлар сони кўплиги туфайли. Кучимизни тўғри тақсимлай олишимиз керак. Менинг ихтиёримда ўйинчилар етарли. Ҳаммаси биринчи дақиқаданоқ майдонга туша олади".

"Рома" ҳақида: "Ди Франческо учун афсусдаман. У узоқ йиллардан бери А Серияда ишлаган. Лекин барибир жамоам ҳақида кўпроқ қайғуряпман. Эусебио билан муносабатим яхши, аммо я ҳозир бор эътиборим "Милан"га қаратилган".

Ҳужум ҳақида: "Ўйинларни таҳлил қилар эканмиз, Пентек доим орқароқдан ҳужумга ўтишига гувоҳ бўляпмиз. У майдонда шунчаки югуриб юрмаслиги учун унга доим пас бериб туришга ҳаракат қиламиз".

Кальдара ҳақида: "У ўйинга тайёр, кўрамиз".

Чемпионат ҳақида: "Асосийси яхши натижа бериш керак".

Келажак ҳақида: "Агар биз битта ўйинда мағлуб бўлсак, истеъфога чиқаман. Мен келгусидаги ишлар ҳақида ўйлаётганим йўқ. Энг муҳими — "Милан"нинг келажаги. Келаси мавсум бошқа клубда бўлишим ҳам мумкин. Шунинг учун, ҳозир ва бугун ҳақида ўйлаш керак".

"Интер" ҳақида: "Сизнингча, бошқа клуб муаммолари ҳақида ўйлаб ўтираманми? Ўзимнинг ташвишларим етарли. Лекин фикримни билмоқчи бўлсангиз, Икарди билан бўлган воқеа "Интер"ни янада кучлироқ қилди".

ЕЧЛдаги ўрин учун кураш ҳақида: "Фақат ўзимиз ҳақимизда ўйлашимиз керак. Бошқа нарсаларга куч сарфламаслигимиз зарур. Энг асосийси бу — "биз". 3-ўринда қолиш қийинлигини биламан. Келинг яхшиси, ҳаммасини жимгина кузатамиз. Қолганини эса вақт кўрсатади".

Аутсайдерлар билан бўладиган ўйин ҳақида: "Бугун 3 очко олишимиз шарт. "Кьево"ни кучсиз клублар қаторига қўшишади. Лекин айнан шундай жамоалардан эҳтиёт бўлиш керак. Улар жуда ҳавфли вазиятлар яратишга қодир".

"Лацио" ҳақида: "Уларнинг кучли эканини биламан. Шунинг учун, "Рома"га қарши ўйинни кўришимнинг ҳожати бўлмади. Италия Кубогидаги дуранг — яхши натижа".

Польшалик ҳужумчилар ҳақида: "Тўпурарлар ҳақида кўп гапиришади. Лекин айнан Польшада шундай ўйинчиларни тайёрлайдиган мактаб бор. Италияда кўплаб поляклар ўйнайди. Улар камгап, лекин самарали футболчилардан ҳисобланишади".

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика