Кевин-Принс Боатенг - Топ-4 Европа чемпионатида гол урган олтинчи футболчи
24 aug 2016 09:32
News
Кевин-Принс Боатенг - Топ-4 Европа чемпионатида гол урган олтинчи футболчи
«Лас-Пальмас» ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг Испания чемпионатининг 1-турида «Валенсия»га қарши ўйинда (4:2) гол урди.
Шундай қилиб, ганалик футболчи Европанинг тўртта энг кучли лигаларида гол уришга муваффақ бўлди. Бунга қадар у Англия, Италия, Германия чемпионатларида тўп киритган.
29 ёшли футболчи бундай натижага эришган олтинчи инсонга айланди. Бунгача Флорин Рэдучой, Георге Попеску, Йон-Даль Томассон, Пьер Воме ва Обафеми Мартинс каби футболчилар мана шу тўртта чемпионатда гол уришган.
Англияда Боатенг «Портсмут» сафида, Италияда – «Милан», Германияда – «Шальке» сафида гол урган.
Link :
Source : as.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments