Latest news

23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  0 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  1 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  4 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  21 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  8 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4

Келажак ёшлар қўлида! "Odil Cup-2016" ва водий болаларига бағишланган кун ҳақида News

Келажак ёшлар қўлида! "Odil Cup-2016" ва водий болаларига бағишланган кун ҳақида

Tags :  Odil Cup-2016
Бугун Наманган шаҳрида 2002 ва 2004 йилда туғилган футболчилар ўртасида "Odil Cup-2016" болалар футбол фестивали старт олди.

Куннинг биринчи ярмида хабар бериб ўтганимиздек, бугун Наманган шаҳрида 2002 ва 2004 йилда туғилган футболчилар ўртасида "Odil Cup-2016" болалар футбол фестивали старт олди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов билан реклама шартномаси имзолаган “Imkon Plyus” компанияси бош ҳомийлигида ташкил этилган болалар футбол турнирида 8та жамоа иштирок этмоқда. Сайтимиз орқали куннинг биринчи ярмидан ўрин олган 2004 йил туғилган футболчилар иштирокидаги ўйинлар натижаси ва фотогалереяга тўхталгандик. Энди тушдан кейинги тадбир ҳақида маълумот берамиз. 


Даставвал соат 16:00дан бошлаб "Odil Cup-2016" турнирининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бунда Одил Аҳмедов ҳам иштирок этиб, мусобақада иштирок этаётган барча жамоаларга омад тилади. 

Сўзга чиққанлардан вилоят футбол федерацияси вице-президенти Баҳром ака Холмирзаев эса Наманган халқи Одил Аҳмедов билан фахрланишини алоҳида таъкидлаб, келажакда шу ёшлардан ҳам Одилга ўхшаган етук футболчи чиқишига умид билдираётганини маълум қилди. 

- Юртбошимизнинг ташаббуслари билан, Республикамизда болалар спортига берилаётган имкониятлар кенгайиб бораяпти. Бу борада бизнинг федерациямиз ҳам ЎФФ билан яқиндан алоқаларни йўлга қўйган. Йил давомида мана шундай кўплаб турнирларни ўтказиб борамиз. Айнан шундай мусобақалар орқали янгидан - янги номларни кашф қиляпмиз. Бу борада, ЎФФ раҳбарига вилоятимиз футбол федерацияси ва сизларнинг номингиздан ўз миннатдорчилигимизни билдираман.

Болалар футбол фестивалининг очилиш маросими кўнгилдагидек ташкил қилинди. Ёш футболчиларни айниқса Одил Аҳмедовнинг ташрифи хурсанд қилиб юборди. Барча иштирокчи жамоалар, уларнинг мураббийлари, мусобақага қизиқиб келган мухлислар Аҳмедов билан эсдалик суратга тушишди, ундан дастхат олишди. Бундан табиийки, терма жамоамиз сардорининг кўнгли тоғдек кўтарилди.


"Косонсой" - "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг Одил Аҳмедов турнирга оид ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Болаларни кўзини қувонишини қаранг. Ўз пайтида биз ҳам МТЖ юлдузларини кўрсак кўп кун гапириб юрар эдик. Кеча юртимизда, "1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" кенг нишонланди. Айнан мана шу байрам кунига тўғри келган мусобақамизда иштирок этиш мен учун ҳам шараф. Бугунги турнир иштирокчилари, эртага водий жамоалари, ундан сўнг МТЖ сафида муваффақият қозонишларига ишонаман. Мана бу йил турниримизни биринчисини бошлаб ҳам олдик. Бундан кейин тўхташ йўқ. Вилоятимизда, болалар футболига бўлган эътибор анча ўсган. Мана бу ўйин бўлаётган сунъий майдонни олайлик, бу ҳам бир муваффақият. 



Мусобақа ғояси муаллифи Нодирхўжа Юлдашев эса шундай дейди:

- 2015 йил "Келажак юлдузлари" мусобақасини ўтказиб, ота-она ва мураббийлардан яхши гаплар эшитганимиздан сўнг "иштаҳа" очилди. Мана бугун Одил Аҳмедов ва Наманган вилояти масъуллари билан ҳамкорликда чиройли турнирни бошладик. Энди журналистикани бироз четга суриб қўяман шекилли, ўзимга болалар футболида ишлаш аввалдан ёққан, энди бу соҳага жиддий киришишни режа қилдим. Намангандаги турнир бу ҳали бошланиши. Кейинги икки йилда режамизга кўра ҳар бир ҳудудда йилда бир ўтказиладиган анъанавий турнирларни йўлга қўйиб олиш. Бу борада бизни ЎФФ ҳам қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди. Агар биз мусобақа ўтказадиган ҳудудларга марказ вакиллари ўз мураббийларини селекция учун юборадиган бўлсалар, панада турган бирон бир истеъдодни пайқаши мумкин бўлади. Биз учун энг муҳими шу.


Хайрулла Холиқов.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика