Latest news

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Катта интервью. Луи Ван Гал: "Манчестер Юнайтед" исталган футболчини сотиб олишга қурби етади деб ўйлардим" News

Катта интервью. Луи Ван Гал: "Манчестер Юнайтед" исталган футболчини сотиб олишга қурби етади деб ўйлардим"

Футбол тарихидаги энг яхши мураббийлардан бири Луи Ван Гал катта интервью берди.

The Guardian нашрига берган интервьюси мобайнида голландиялик мутахассис асосан МЮдаги фаолиятини ёдга олди. У клубда қандай фаолият олиб боргани, Вудворд билан ўзаро муносабати, ўйинчилар билан қандай ишлагани ҳақида батафсил айтиб беришга ҳаракат қилди. 

- "Манчестер Юнайтед" сизни уч йил олиб қолмоқчи бўлганди, бироқ Англия Кубоги финали эртаси куниёқ истеъфога чиқаришди. Ўзингизни алданган ҳис қилганмисиз? 

- Ҳозирги пайтда ҳа, ўзимни алдангандек ҳис қиламан. Кўплаб одамлардан эшитгандим, ҳаммаси декабрь-январдаёқ ҳал бўлган экан. Мен ҳар ҳафта Вудворд билан гаплашардим. Декабрдаги учта аҳмоқона мағлубиятдан, шунингдек Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганимиздан сўнг унга айтдим: "Агар ҳозир ишдан бўшатсангиз мен сиз тушунаман". 

"Манчестер Юнайтед"да ишлар экансан, кетма-кет учта ўйинда ютқазишга ҳаққинг йўқ. Ўшанда Вудворд менга шундай деган: "Нималар деяпсиз? Мен сизни ҳеч қанақа сабаб билан ишдан олмайман. Ўзингизга ишонинг ва газеталарни ўқиманг". Ҳозир эса ўша гапларни эслаб алданганимни ҳис қиламан, лекин бир томондан бу қарорни тўғри қабул қилганман, чунки мавсум якунига етганидан кейин ўзим ҳам клубдан кетмоқчи бўлгандим. Қолаверса Моуриньо ўшанда бўш эди, у ҳам яхши мутахассис. Вудворд ўрнимга уни тайинлаб "Манчестер Юнайтед" учун узоқ йиллар ишлайдиган топ мураббийни тасаввур қилган. 


- Моуриньо билан ўзаро муносабатингиз қандай бўлган? 

- Мен Моуриньо нима сабабдан МЮга келмоқчи бўлганини жуда яхши тушунаман, чунки бу жамоани бошқариш Англияда энг юксак лавозим эгаси бўлишингни англатади. "Манчестер Юнатйед" билан шартнома тузмасимдан олдин олдимга "Тоттенхэм" вакили жаноб Леви келганди. Ўшанда у билан келишишим мумкин эди, чунки "Тоттенхэм" селекция юритиш сиёсати бўйича МЮдан кучли эканини хотинимга ҳам айтгандим. Лекин мен айнан "Юнайтед"ни танладим, негаки кўп мамлакатларда фақат биринчи рақамли жамоани бошқарганман.  


- Сизда Моуриньога нисбатан ҳеч қандай хусумат йўқми? 

- Ҳеч қандай. 


- "Ҳозир "Манчестер Юнайтед" қандай муаммоларни бошдан кечиряпти? 

- Муаммо "Манчестер Юнайтед" қайта қуришни бошдан ўтказмаган куниёқ бошланган. Ўйлашимча, мураббий жамоани ҳар йил янгилаб туриши керак, бу янги жамоани тузишда қўл келади. 


- Ўз вақтида сиз ҳам янги футболчиларни сотиб олгансиз. Бу билан жамоани янгилашга ҳаракат қилгансиз. 

- Тўғри, лекин мен ҳар доим ўзим хоҳлаган ўйинчиларни қўлга киритмаганман. Ҳамма муаммо шунда. Клубда Эд Вудворд ва унинг ўнг қўли Мэтт Жадж бор. Жадж МЮ футболчиларининг шартномалари бўйича музокара ўтказиш билан шуғулланади. Мен Жадж билан баъзан кўришганман, доим эмас. Шунингдек, у ерда скаутинг хизмати бошлиғи ҳам бор эди. Клубда тизим йўлга қўйилганди, шунга қарамай мураббий Вудворд ва Жаджга бўйсунишига тўғри келарди. 


- Улар сизга қулоқ солмаганми? 

- Мен ҳар доим "Манчестер Юнайтед" исталган футболчини қўлга кирита олади, чунки бу жуда кучли клуб деб ўйлаганман. Лекин шундай бўлдики, баъзи футболчилар жамоа даражасига тўғри келмади. Нима учун бундай қилишганини ҳеч тушунмайман.


- Анхел Ди Мария сизнинг танловингиз эдими? 

- Ди Мария ҳатто 7 йил олдин "АЗ Алкмаар"да ҳам менинг танловим бўлган. 


- Аммо ўшанда у "АЗ"га келмаган. Уни МЮда кўришни сиз хоҳлаганмисиз? Уни қўшиб олишганида хурсанд бўлганмисиз? 

- У жуда ажойиб футболчи, бироқ мен тузган рўйхатда бошқалар бор эди. Ди Марияда инглиз футбол маданияти ва иқлими билан боғлиқ муаммолар бўлган. Мен 100 фоиз амин бўлмагунча ҳеч қайси ўйинчини сотиб олмасликни маъқул кўраман. Қолаверса, қандай ўйнаб кетишини ҳам айтиш қийин, чунки футбол - бу жамоавий спорт.


- У қайси чизиқда тўп тепишни хоҳлаган? 

- Мен доим футболчилардан қаерда ўйнашни ёқтиришларини сўрайман. У чапда тўп тепишни хоҳлаганди. Аргентина терма жамоасида ҳам чапда ўйнарди. Мен уни ўзи истаганидек чап қанотга қўя бошладим, аммо у 80 миллион фунт эвазига қўлга киритилган футболчига ўхшаб ўйнай олмади. Шунда мен балки уни бошқа чизиқда синаб кўрган маъқулдир деб ўйладим. Кейин уни 10-рақамли футболчи ўйнайдиган жойда ва ўнг қанотда ҳам синаб кўрдим. Шундан сўнг танқидчилар футболчини кўп жойда мажбуран ўйнатяпти дея бошлашди. Лекин тўғрисини айтишим керак, мен унинг яхши ўйнаб кетиши учун ҳамма ишни қилганман. 


- "Манчестер Юнайтед"да ўтказган дамларингиздан афсусланасизми? 

- Йўқ. Мени ҳайдашгани даҳшат эди, бироқ Англияда ўтказган дамларим менга маданият ва одамлар туфайли ёққан. У ерда ҳазил кўп ва мураббийни доим қўллашади. Ким билан ишлаган бўлсам, ҳаммани ҳурмат қиламан. 


- "Юнайтед"да энг яхши футболчингиз ким бўлган? 

- Ўйлашимча, Де Хеа ўзини ҳар томонлама яхши кўрсатган. 


- Майдондаги ўйинчилардан-чи? 

- Бу ҳақда чуқур бош қотиришга тўғри келади. Люк Шоу жуда яхши бошлаганди, бироқ ПСВ билан ўйинда йўқолиб қолди. У ўртадан баланд ўйин намойиш этди. Эррера эса аксинча, зўр бошламади, аммо кейинчалик етакчига айланиб борди. Аммо мен қўл остимда бир текис ўйнаган футболчи сифатида Дэйли Блиндни кўрсатган бўлардим. 

Шунингдек, Мата ҳам зўр футболчи бўлган. Унда яратувчанлик қобилияти кучли эди. Бизда ижодкор футболчилар деярли йўқлиги учун ўйинимиз яхши чиқмасди, одамлар эса зерикарли футбол таърифини бера бошлаган. Чунки креатив ўйинчилар йўқлигидан вертикал тўп узатишларни амалга оширолмасдик. Аммо буни "автобус" қўйгандан яхшироқ деб ҳисоблайман. 

Биз ҳар ҳолда рақиб томонда ўйнардик. Рақиб доим ҳимояланарди, уларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш учун эса ижодкор футболчилар зарур эди. Мана нима учун мен Ди Мария билан Депайни ўзимга чорлаганман, чунки улар креатив футболчилар. Ўйлайманки, ҳар бир жамоада шундай футболчилардан уч-тўрт нафар бўлиши талаб этилади.


- Уэйн Рунини тилга олмадингиз. У "қариб" қолганмиди? 

- Узр сўрайман, лекин Рунининг даври ўтганди. Шунга қарамай у менинг энг яхши футболчиларимдан бири бўлган.


- Рунини жамоа сардори этиб тайинлаш қийин бўлганми? У ягона номзодмиди? 

- Унинг машғулот ва ўйиндаги профессионаллиги ҳақида ҳеч қандай ёмон гап айта олмайман. Лекин машғулотда ўзини тутиш ва ўйинда тўп тепиш бошқа-бошқа нарса. Мен уни сардор этиб тайинлаганим сабаби у жамоани майдондан ташқарида бошқаришни хоҳлаганди.


- Сиз МЮда шунча пул бўла туриб раҳбарият футболчиларга тикмаслигини айтгандингиз. Балки Глейзерлар пул беришни хоҳламаган бўлиши мумкинми? 

- Билмайман. Глейзерлар билан фақат Вудворд гаплашарди. Мен улар билан фақат ўйинга ё машғулотга келганида гаплашганман, холос. Улар асосан юқори даражадаги ўйинларга ташриф буюрарди. Бизда бундай ғалабалар кўп бўлган. 


- "Манчестер Юнайтед" техник директори лавозимига номзод сифатида Рио Фердинанд қаралмоқда. У ҳақда нима дея оласиз? Ҳар ҳолда яхши футболчи бўлган. 

- Мен сизга айтсам, яхши футболчи тушунчаси яхши мураббий ёки яхши техник директори деган тушунчани бермайди. Биз ҳозир ҳам шунга ўхшаш вазиятни кўряпмиз: Оле Гуннар Сульшер ҳам яхши футболчи бўлган, унинг танишлари кўп. Аммо бу тайинлов доим ҳам мева беравермайди. Тўғри, бу иш самара бериши мумкин, аммо ҳар доим эмас.


- Сульшерни бош мураббий этиб тайинлашгани сизни ҳайрон қолдирдими? 

- Ғалабали старт бўлишига қарамай, унга шартнома тутқазишгани очиғи мени жуда ҳайрон қолдирди.


- Нега?

- Чунки "Манчестер Юнайтед" дунёдаги энг катта клубдан бири, бундай жамоага эса тажрибали мураббий керак, бир-иккита қуйи дивизион жамоаларида ишлаган мураббий эмас.


- Пеп Гвардиола иккинчи жамоани бошқарганидан кейин "Барселона"нинг асосий жамоасига келганди. Ва у жуда муваффақиятли ишлади. 

- Ҳар доим истиснолар бўлиб туради. Қолаверса у марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган. Бу эса доим мияни ишлатиш кераклигини билдиради. Гвардиола менинг сардорим бўлган. 


- Сизда "Аякс", "Барселона", "АЗ" ва "Бавария" ўйини бўйича ўзига хос фалсафа мавжуд эди. "Юнайтед"да ҳам шундай бўлганми? 

- Мен жамоани қабул қилиб олган пайт ҳеч ким билан "Юнайтед" фалсафаси ёки ўйин тизими бўйича гаплашмаганман. 


- Бу сиз учун сюрприз бўлганми? 

- Ҳа. Чунки мен ишлаган бошқа клубларда бошқача эди. Буни доим айтганман.


- "Аякс" билан Чемпионлар лигасини ютган йилингиз жамоанинг муваффақият кали ўйин сифатида эдими? 

- Менинг барча жамоаларим ҳақиқий жамоа бўлган. Ўйлайманки, "Юнайтед" ҳам жамоа сифатида ўйнаган.


- Агар ҳаммасини оқ қоғоздан бошлашга тўғри келса, "Юнайтед" билан муваффақиятга эришиш учун сизга қанча вақт керак бўларди? 

- Муаммо шундаки, сен кўп вақтга эга бўлмайсан. Бунга аввало мухлислар йўл қўймайди. Сульшер билан ҳам шундай бўлади: мухлислар натижа талаб қилади, гарчи у МЮнинг ўтмишдаги футболчиси бўлса ҳам. Футбол оламида қоида аниқ: натижа кўрсатишинг шарт. Аммо у ўз вақтида МЮда ўйнагани учун ҳам ишонч кўпроқдек.


- Катта клубларда ҳаммасига улгуриш учун вақт камдек. Биринчи матбуот анжуманингизни жуда яхши эслайман: ўшанда сиз "Бу клуб ниҳоятда тижорий" дегансиз. 

- Эсингизда турганидан хурсандман. Ўйлашимча, "Юнайтед" иш юритиш тизимини ўзгартириши шарт, чунки футбол ва тижорат бўлими ўртасидаги мувозанат жуда нотўғри. Баъзан тижорат спортдан ўтиб кетяпти.


- Бу билан нима демоқчисиз? 

- Мен ўз тажрибамдан келиб чиқиб гапиряпман. Мавсум олдидан жамоа билан АҚШга боришга ва ўша ерда қисқа вақт ичида бир нечта ўйин ўтказишга мажбур бўлардим. Молиявий томондан зўр, аммо мураббий сифатида бу менга ёқмасди. Мендан бошқа ҳамма хурсанд бўларди. АҚШда биз ҳамма ўйинларни ютдик, бироқ АПЛ бошлангач биринчи турдаёқ "Суонси"га ютқазиб қўйдик. Сабаби футболчиларимиз АҚШда озиб кетганди. 

"Юнайтед"да футболчиларни баҳолаб бориш бўлими бор, лекин бу бўлимни шифокор бошқаради. Ахир бу ерда тажрибали техник директор ишлаши керак. Қолаверса бу бўлим хизматидан фақат асосий таркиб ўйнаганида эмас, балки ёшлар футболида ҳам фойдаланиш керак. Шундагина ёшлар ўзига бўлган эътиборни ҳис қила бошлайди ва асосий жамоага ўтиши осон кечади. 

"МЮ" бош мураббийи сифатида мен асосий рақобатчиларимиз "Сити", "Тоттенхэм", "Арсенал" ва "Челси"да футболчилар даражаси юқори эканини кўргандим. Бундай вазиятда нима қилишим мумкин? Шунга қарамай ҳар бир баҳсда ҳимояга ётиб олмасдан ҳужум қилганмиз. 


- Фаолиятингиз давомида қўл остингизда ўйнаган футболчилар орасида сиз маза қилиб ишлаган ўйинчи ким? 

- Луиш Фигу. У - ғолиб. У машғулотда ҳам, майдонда ҳам бир хил эди. Шунингдек, Луис Энрике ҳам. Бундай футболчиларда ҳар доим ғолиблик руҳияти мужассам бўлади. 


- Мураббийлик фаолиятингизда энг ёрқин дам қайси? 

- Мен учун энг ёқимли ҳиссиёт мураббийлик ўриндиғида эмас, балки Амстердам каналлари (сув ҳавзаси)да рўй берган. Биз Чемпионлар лигасини ютгандик. Канал бўйида миллионга яқин одам тўпланиб бизларни олқишлар, қариялар деразалардан мамнун қараб туришарди. Бу фантастик лаҳзалар эди. 

Русчадан Х.Холиқов таржимаси

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика