Latest news

09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  4 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  5 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0

Каррагер: "Манчестер Сити" - ЕЧЛ фаворити. "Ливерпуль" чиқиб кетди, "Барселона" эса олдингидек эмас" News

Каррагер: "Манчестер Сити" - ЕЧЛ фаворити. "Ливерпуль" чиқиб кетди, "Барселона" эса олдингидек эмас"

"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Европада катта футбол қайта тикланиши ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Бу вақт ичида асосий эътибор охирги 30 йилликда биринчи бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритишни хоҳлаётган клубга қаратилди. Лекин, ўзининг 140 йиллик тарихида илк бор Европанинг энг нуфузли мусобақасида ғолиб чиқишни мақсад қилган жамоани ҳам унутмаслик керак.

АПЛда мавсум тикланишидан қайси клублар кўпроқ ютади деган муҳокамалар фонида "Ман Сити" диққат-марказдан четда қолди. Балки, бу Гвардиолани қониқтирар.

"Сити" ҳаммадан ҳам кўпроқ Чемпионлар лигасини қўлга киритишни хоҳламоқда.

Ғолиб чиқиш учун асосий тўсиқ "қоқилди" - "Ливерпуль". Мен Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити"дан яхшироқ жамоани кўрмаяпман. Ёки "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм"га ўхшаш клубни ҳам. Охирги икки йилда айнан шу жамоалар Гвардиолага ҳалақит қилишди.

ПСЖ, "Барселона" ва "Бавария" асосий хавф. Лекин, ПСЖда жуда ҳам жиддий муаммо бор. Улар ўз чемпионатларида бирорта ҳам ўйин ўтказмасдан ЕЧЛга қайтишади. "Барселона" олдингидек эмас, бунга уларнинг "Рома" ва "Ливерпуль"дан енгилишгани ҳам исбот бўла олади.

"Сити" учун энг хавфли рақиб - Гвардиоланинг собиқ клуби. "Бавария"га Бундеслиганинг қолганлардан эртароқ бошлангани ҳам фойда бўлади. Лекин, мен "Сити" кучлироқ эканлигига ишонаман.

"Манчестер Сити" - менинг фаворитим. Бу ғалабани бошқа кимдир улардан ҳам кўра кўпроқ хоҳлаётганига шубҳам бор", - деди Каррагер.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика