Latest news

11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  0 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  1 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  6 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  0 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  17 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  6 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  8 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  9 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  5 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  9

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистонга қарши энг қийин баҳс Теҳронда бўлган" News

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистонга қарши энг қийин баҳс Теҳронда бўлган"

Ўзбекистон ва Эрон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Карлуш Кейруш иштирок этди.
"Иккала жамоа учун жуда қийин кечди. Бугун биз ғалабага лойиқ ўйин кўрсатдик. Ўзбекистон асосан ўз ярим майдонида тўпни эгаллаб турди ва тўпни ҳужум чизиғига узатиб беришга уринди. Гол урдик ғалабага эришдик", - дейди Кейруш.

- Азмун, Жаҳонбахш ва Дежага каби футболчилар нима учун асосий таркибда майдонга тушишмади?
- Улар илк дақиқадан ўйнашга тайёр эдилар. Шунчаки тактик қарор эди. Азмун ҳам, Жаҳонбахш ҳам захирадан ўйинга тушиб яхши ҳаракат қилишди.

- Эрон ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнади. Ўзбекистон эса аксинча, дарвоза томон биронта аниқ зарба бера олмади. Рақибдан бунчалик кучсиз ўйин кутганмидингиз?
- Ўзбекистоннинг бундай ўйнашида Эроннинг хиссаси катта бўлди. Мен Сурия ва Қатар билан ўйинларни кўриб Ўзбекистонни ўрганиб чиққан эдим. Бугун рақибга зарба беришга имкон бермадик ва ғалабага эришдик. Эрон терма жамоаси футболчиларини табриклайман. Шу жумладан Ўзбекистон терма жамоасига ҳам раҳмат айтаман. Улар ҳам мухлисларга ғалаба тақдим этишга уринишди.

- Жаноб Кейруш, сиз Ўзбекистонни уч марта Эрон бош мураббийи сифатида рақиб бўлгансиз. Қайси ўйин сиз учун оғир ўтган?
- Энг қийини Теҳронда ўтган баҳс бўлган. Ўша ўйинда биз ютқазиб қўйган эдик. Бугунги ғалаба ёқимли, лекин саралаш баҳсларидаги олишимиз керак бўлган 30 очконинг атига 3тасини олдик холос. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Ўзбекистон ҳисобида ҳам 6 очко бор. Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари Тошкентда битта хато қилишса Ўзбекистон уларни жазолайди. Бунга ишонаман.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика