Latest news

22:45"Реал" нимадан норози?  1 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Карлес Пуйол: "Бернабеу"даги ярим финал тўпини уйда сақлайман" News

Карлес Пуйол: "Бернабеу"даги ярим финал тўпини уйда сақлайман"

“El Pais” нашри мухбири “Барса”нинг афсонавий футболчиси Карлес Пуйоль билан учрашиб, унинг Чемпионлар лигасидаги фаолияти, “Локомотив” билан ўйиндаги ажойиб қутқариши, унинг авлоди жамоани бутунлай ўзгартиргани тўғрисида суҳбатлашди.


Ўша интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


- Чемпионлар лигасида қанча учрашувда иштирок этганингизни биласизми?

- Йўқ, фақат “Барселона” учун ўтказган ўйинларим сонини аниқ биламан. Лекин Чемпионлар лигасидаги беллашувлар сонини билмайман. Қанча экан?

- 120 учрашув. Неча гол урганингизни биласизми?

- Бир ёки икки, шундайми? Аниқ эслай олмайман.

- Буни ёмон хотира туфайли эслай олмайсизми ёки ўзингизни ўта яхши кўришдан узоқ бўлганингиз учунми?

- Хотирам жуда ажойиб эмаслигини тан оламан. Гол уриш мажбуриятимга кирмаган, шунинг учун неча гол уришим мени хавотирга солмаган. Бир сафар жарима зарбасидан кейин гол урганимни эслайман. Тўп жарима майдонида эди ва бир қатор тегишлардан сўнг менга келиб тушган, оёғимда зарба берганман. Иккинчисини эса бурчак зарбасидан сўнг ургандим, адашмасам. Асосий вазифам ҳимоя эканлигини ҳамиша билганман.

- Фаолиятингизда юзлаб ҳужумчиларга қаршилик қилгансиз. Фикрингизча, кимни ушлаш сиз учун энг қийин бўлган?

- Дрогба. Уни ёпиб қўйиш жуда қийин. У ҳар тарафдан кучли, жисмонан яхши, устунликка эга бўлиш учун ҳимоячилар билан курашга доим киришади. Унинг жисмоний жиҳатлари шундай эдики, бу борада Дидьега қаршисида ожиз эдим. Шу сабабли позицияни эҳтиёткор ва тўғри танлашим муҳим эди. Унга ўзи истаган курашга киришишга имконият бермаслигим зарур бўлган.

- Ҳимояда ҳар бир вазиятда охиригача ўйнаш одатингиз бизга “Локомотив” билан беллашувда тўпни елкангиз билан майдон ташқарисига чиқариб юборишингизни тақдим этганди. Ўша ҳолатни эслайсизми?

- Ҳа, уни эслайман. Одамлар тез-тез бу тўғрида эслатиб туришади. Яна уни интернет орқали томоша қилиш мумкин. Ўз ишимни уддалаб, катта завқ олганман. Менга ҳимояда ўйнаш ёқади. Футбол кўплаб хотира ва хотираларни қолдирган. Албатта, фақат ғалаба қозониш ва хурсандчилик эмас, балки ютқазганимизда ёқимсиз хотиралар ҳам тақдим этган. Хотирамда дўстлар билан ва жамоадошларим билан кийиниш хонасида ўтказилган вақт ҳам мавжуд.

- Дебютингизни эслайсизми? Ўшанда орзунгиз амалга ошганми?

- Ҳа, ўшанда АИКга қарши ўйнагандик. Биз 5:0 ҳисобида ютганмиз. Ўша куни кўплаб ёш футболчилар ўйнаганди. Габри гол урган. Орузларим бирин-кетин рўёбга чиққан. Ла-Побла-Де-Сегурлик “Барса”да ўйнашни истайдиган оддийгина йигит эдим. Бунга етишганимда асосий таркибдан ўрин олишга ҳаракат қилганман. Майдонда кўпроқ вақт ўтказишга тушиб, ўзимни қаҳрамондек ҳис қилганман. Ортга боқиб, жамоамда 15 йил машқ қилиб, ўйнаганимдан ва эришиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритганимдан хурсандман. Туғилганимдан бошлаб “Барса”чи эдим ва эришган нарсаларим қандай ҳузур бағишлашини ўзингиз тасаввур қилиб кўришингиз мумкин.

- Чемпионлар лигасининг Испания Ла Лигасидан қандай фарқи бор?

- Биринчидан, вақт, ўйинлар қулай вақтда ўйналади. Майдонга мусиқа остида чиқиб келиш гўзаллик қўшади. Ушбу турнирда барча ўйнашни хоҳлайди. Чунки тарихда унда фақат чемпионлар иштирок этишган. Тўғри, ҳозир қоидалар ўзгарган. Ҳар қандай ҳолатда унда энг яхши жамоалар ва жаҳоннинг энг кучли футболчилари ҳаракат қилишади. Тайёргарлик ҳам бошқача кечади. Ўйинга бир кун қолганда келасиз, машғулот рақиб майдонида ўтади. Агар уйда ўйнасангиз, унда тунни меҳмонхонада ўтказасиз.

- Бу турнирдаги 120 ўйиндан бирортасини ажратиб кўрсата оласизми?

- Эҳтимол, бирор финални. Лекин “Бернабеу”да 2:0 ҳисобида зафар қучганимиз умуман бошқача бўлган. Бунга кўп сабаб бор: ўйин охирида нималар юз бергани, қандай ўйнаганимиз, муҳит ва ҳар икки учрашувни жароҳат билан ўтказганим. Ўша ўйиндан тўпни уйимда сақлаб қўйганман. Тиззам жуда ёмон ҳолатда эди. Ўша вақтда мазкур беллашувлар учун яшагандим. Ўйингача ва ундан кейин махсус саунада бўлардим. “Уэмбли”да финалда ажойиб ўйин кўрсатгандик. Менимча, “Юнайтед”га қарши ўйиндан кўра яхшироқ ҳаракат қилишимиз қийин бўлса керак.

- Уч финалдан энг эсда қоларлиси Лондонда бўлганми?

- Йўқ, Парижда. Биринчи финалим эди ва отам ўша ерда бўлганди. У келиб кузатган ягона учрашув айнан Париждаги учрашув бўлганди. Ўша куни ҳам яна бир орзум амалга ошган.

- Сизни асосий жамоага ўтказишганда “Барса” ҳисобида 1992 йил қўлга киритилган ягона Чемпионлар лигаси ғолиблиги бор эди. Клубга ўтган Патрик Клюйверт бошқа совринлар қаерда эканлигини сўраганди.

- Бу мен учун ҳам ғалати эди. Чунки “Барса” учун кўплаб яхши футболчилар ўйнаган. Ғалаба эса 1992 йилгача умуман бўлмаган. Бу тўғри ҳолат эмасди.

- Сизнинг авлодингиздаги ўйинчилар тарихни ўзгартирди деб ўйлайсизми?

- Шундай. Фахрланишнинг асосий сабаби мана шу. Умид қиламанки, тез орада бизда янада кўпроқ совринлар бўлади. Ҳозирги жамоа бунга қодир. Ҳозир жамоа қандай эканлиги жуда муҳим. Чемпионлар лигасини ютиш қийин, бунда кўп нарса майда жиҳатлар ва омадга боғлиқ. “Стэмфорд Бриж”да Иньеста гол урган ўйинни эсланг. Ўшанда “Челси” яхшироқ ўйнаган, биз зафар қучгандик. Кейинги сафар бунинг акси бўлганди. Биз ғалаба муносиб бўлган ҳолда улар финалга чиқишганди.

- “Барселона”нинг Чемпионлар лигаси тарихида Мессигача ва ундан кейинги алоҳида бўлим борми?

- Ҳа, фарқи шундаки ҳозир жамоада тарихдаги энг яхши футболчилар бор. У ўйин тақдирини ҳал этиши мумкин, лекин атрофида ҳам энг яхши ўйинчилар ҳаракат қилмоқда. Месси буни яхши билади. Унда академиядаги ёшларга имконият берган мураббий бор эди ва жамоанинг асоси ўша ғоя асосида шаклланганди. Ҳозир жамоа умуман бошқача. Чемпионлар лигасидаги ғалабамиз “Барселона”да вояга етган футболчилар ўйин услуби, ғоя ва фалсафасига асосланганди. Ўша таркибда бундай ўйинчилар сони 8 нафар эди. Ғалабаларга қандай ва кимлар билан эришганимиз янада муҳимроқ.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика