Latest news

17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  8 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  16 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Карима Йўлдошева: "Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун имкониятимиз етарли" News

Карима Йўлдошева: "Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун имкониятимиз етарли"

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун 13 февраль куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида жорий йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати 2-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Терма жамоамиз ушбу босқичда Австралия, Мьянма ва Непал терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Карима Йўлдошева қуръа натижалари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Гуруҳимиздаги барча терма жамоалар кучли. Бу босқичда кучсиз жамоаларнинг ўзи йўқ. Шунга қарамай, биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашишга тайёрмиз. Гуруҳдан фақат иккита терма жамоа Осиё чемпионатига йўл олади. Биз гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Терма жамоамизда Тайландда бўладиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун имкониятлар етарли", - деди Карима Йўлдошева.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика