Latest news

11:25«Челси»нинг асосий футболчиларидан бири камида 1 ойга сафдан чиқди  2 11:10U-20 Осиё кубоги. Терма жамоалар ҳақида фактлар  1 10:59U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"  1 10:48«Ливерпуль» тарихида бундай ҳолат 113 йилдан сўнг илк бор содир бўлди  3 10:32U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган   2 10:19Златан Ибрагимович: « У сеҳрли футболчи»  1 09:50МЮ 30 йил ишлаган жамоа бошлиғини ишдан олди ва яна...  3 09:22АПЛнинг яна бир машҳур жамоаси араб шайхларининг қўлига ўтиши мумкин  2 08:54«Арсенал» ҳужумдаги жароҳатлар сабабли «Ливерпуль» футболчисини сотиб олмоқчи  3 08:28EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  17 07:56Қўқондаги «Марказий» стадиондаги қурилиш ишлари қандай кетмоқда?  6 07:25Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлайди  11 02:55ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ғалаба қозонди, "Милан" эса мағлуб бўлди  19 02:45АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди  26 01:06"Арсенал" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  1

Жозе Моуринью: "Челси"га қарши баҳс вақт ўтгани сайин мен учун аҳамиятини йўқотиб боради" News

Жозе Моуринью: "Челси"га қарши баҳс вақт ўтгани сайин мен учун аҳамиятини йўқотиб боради"

"Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуринью лондоннинг "Челси" клубига қарши АПЛ 28-тур учрашуви олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Челси"га қарши ўйинлар йиллар ўтгани сари мен учун алоҳида аҳамият касб этмай қўяди. Мен у ердан кетганимга анча бўлди. Кейинги мавсумда бунга уч йил бўлади. Йилдан йилдан мен уларнинг мураббийи бўлганман деган туйғу йўқолиб бормоқда. Менимча бу табиий ҳол, бу футбол.

Бу каби баҳсларни Англиянинг икки катта жамоаси тўқнашуви деб атаган бўлардим.  

Мен "Челси" раҳбарияти билан яхши муносабатдаман. Июнь ойида отам вафот этганда улар ёнимда туриб, қўллаб-қувватлаганини ҳеч қачон унутмайман. Ўшанда улар мени дўст сифатида кўришларини ва клуб ривожи учун меҳнат қилганларни қадрлашларини кўрсатиб беришган.

Футболчилар билан ҳам ҳеч қандай муаммо йўқ, афсусланишга асос ва армонлар ҳам йўқ.  

Клубга алоқаси бор кўпчилик билан кўчада учрашиб қоларканман, ўзимга нисбатан илиқ муносабатни сезаман. Бу жуда ажойиб. 

"Стэмфорд Бриж"га рақиб мураббийи сифатида келганимда, мухлислар муносбати.... Улар мухлис ва барчага бирдек ёқиб бўлмайди. Бу мени хавотирга солмайди.

Охирги 10–15 ўйинда "Челси" ва "МЮ" кўплаб катта ўйинларни ўтказди. Бу яна бир муҳим ўйин. Фарқ шундаки, аввалгиларида жамоалар соврин учун курашарди, ҳозир эса – йўқ. Аммо улар ҳам, биз ҳам кучли тўртликка киришни истаймиз. Демак, бизни яна бир муҳим ўйин кутиб турибди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика