Жозе Моуриньо: “Ибрагимович 40 ёшигача футбол ўйнаши мумкин”
26 feb 2017 00:47
News
Жозе Моуриньо: “Ибрагимович 40 ёшигача футбол ўйнаши мумкин”
“Манчестер Юнайтед” устози Жоз Моуриньо Златан Ибрагимовичнинг ҳақида тўхталди.
“Ўйлашимча, ҳозир у менинг қўл остимда “Интер”да тўп тепгандан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатмоқда. У ўйинни анча яхши ҳис қила олаяпти. Златан нафақат ҳужумни ажойиб тарзда якунлайди, балки уни ташкил этишни ҳам билади.
У ҳақиқий етакчи ва ёш футболчилар билан қандай муомала қилиш лозимлигини билади. Ўйлайманки, у 40 ёшигача футбол ўйнаши мумкин. Гап фақат унинг жисмоний ҳолати ҳақида эмас.
Қачондир Златан футболчилик фаолиятини якунлайдиган бўлса, футбол олами буни тўғри тушунади. Айни пайтда у амалга ошираётган иш шунчаки ғаройиб. Аммо вақти келиб у бутсаларини михга илиши кераклигини тушуниб етади”, дейди Моуриньо.
Link :
Source : ESPN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments