Latest news

23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  0 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  1 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  9 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  20 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1

Жорван Виейра: "Майдон чими қандай ҳолатдалиги эмас, жамоа футбол ўйнашни қанчалик билиши муҳимроқ" News

Жорван Виейра: "Майдон чими қандай ҳолатдалиги эмас, жамоа футбол ўйнашни қанчалик билиши муҳимроқ"

ОЧЛ саралаш босқичидан ўрин олган ОКМК — "Ал Сиб" учрашувидан аввал меҳмонлар бош мураббийи Жорван Виейра матбуот анжуманида иштирок этди.

Тимруорван Виейра (мураббий): "Ўзбекистонга учинчи марта келишим. Илк бор Малайзия термаси билан, сўнгра Кувейт термаси билан ташриф буюрганман, мана энди "Ал Сиб" билан Ўзбекистонга келдим. Эртага осон ўйин бўлмайди. Иккала жамоа ҳам майдонда бор кучини беради. Фақат Тошкентдан Олмалиққа бироз масофа мавжуд экан". 


Аҳмад ал Роаҳий (футболчи): Биз бу ерга кейинги босқичга чиқиш учун келганмиз. Рақибимиз осон ютқазадиган жамоа эмас. 



- Стадион ҳолати ҳақида нима дея оласиз?
- Мен ОКМК жамоаси ўй ўйинларини бошқа шаҳарда ўтказганини биламан. Тўғриси, майдон чими қандай ҳолатдалиги муҳим эмас, муҳими жамоа қанчалик футбол ўйнашни билади. Бундай майдонларда ҳам яхши футбол намойиш этса бўлади. Жамоа инфратузилмасини ривожлантирмоқда.

- ОКМК футболчиларидан қайсилари эътиборингизни тортди?
- Футбол шундай ривожланиб боряпдики, ҳар қандай жамоа ҳар бир рақибни ўрганмоқда. Лекин биз сизга кимлигини айтмаймиз. Агар айтсам, сиримни очган бўламан. Барчаси яшил майдонда ҳал бўлади. Сизлардан илтимос, "Шаржа"да бир вақтлар тўп тепган Тимур Кападзега саломимни етказинг.

- Бироз аввал Тошкентдан Олмалиққача узоқ дедингиз...
- Оралиқ масофани жуда узоқ демадим. Шунчаки, бироз масофа бор экан. Олмалиқда яхши меҳмонхона йўқлиги сабабли Тошкентдан қатнашга мажбур бўляпмиз. Ҳар бир жамоа қаергадир борса, ўша ерга яқин ҳудудга ўрнашишга ҳаракат қилади. Аммо бизга келган маълумотларга кўра, Олмалиқда меҳмонхона йўқ экан. Ҳатто ОКМК мухлислари истиқомат қиладиган маскандан қўним топишга тайёр эдик.



- Сизни ҳам қайсидир рақиб футболчиси эътиборингизни тортдими?
Аҳмад ал Роаҳий (футболчи): - Мураббийлар берган кўрсатмаларга амал қиламиз. Барчасини майдонда кўрамиз.

- 2008 йил "Сепахон"жамоаси бош мурабббийи сифатида "Бунёдкор"га қарши ўйнагансиз. Ўша жамоа мураббийи Миржалол Қосимов ҳозирги кунда ОКМК мураббийи ҳисобланади. Ўша ўйинни эслай оласизми?
- Эслайман. Келаси ОЧЛда ҳам ғалаба қозонганмиз. Футбол ривожланиб бормоқда. Кечаги ғалабалар билан қолиб кетиш нотўғри. Кеча ОЧЛ ғолиби эдим, бугун эса саралашдаман. Мақсадимиз - кейинги босқичга чиқиш. Биз бугун билан яшаймиз. Шуни қўшимча қилишим жоизки, ўзбек футболчилари анча яхши даражада. Ўзбек футболчиларидан Шукуров, Ғаниевларни эътироф этиш жоиз.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика