Latest news

11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   0 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   2 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  10 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  1 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19

Жиддий нигоҳли Купер ва хотиржам Аҳмедов News

Жиддий нигоҳли Купер ва хотиржам Аҳмедов

Бугун кун тартибидаги Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги расмий тадбирлар тугади.

Шаржа шаҳридаги "Шаржа" стадионининг матбуот анжуманлар залида аввалига Эктор Купер ва Одил Аҳмедов билан матбуот анжумани ўтказилди.

Куннинг илк расмий тадбири маҳаллий вақт билан соат 15:15да бошланди. Эътиборлиси, ОФК мутасаддилари матбуот анжуманини айнан белгиланган вақтда бошлашди. Ваҳоланки терма жамоамиз устози Эктор Купер ва сардоримиз Одил Аҳмедов анча аввал матбуот анжуманлари залига кириб ўтиришганди. Лекин анжуман бошловчиси белгиланган вақтга қадар кутишни лозим топди. Бу эса таҳсинга сазовор иш.

Матбуот анжумани икки тилда: араб ва инглиз тилида олиб борилди. Эктор Купернинг жавоблари ўзбекчага ўгирилмади. Анжуман узоқ вақт чўзилиб кетмаслиги учун ОФК шундай қарорга келган кўринади. Сал аввал матбуот анжуманида мураббий ва Аҳмедовнинг ўйинолди фикрларини батафсил ёздик.

Ҳаётда жуда хушчақчақ бўлган Купер бу сафар жиддий мусобақа старти олдидан ортиқча ҳазиллашиб ўтирмади. Ҳозир ҳазиллашадиган пайт ҳам эмас. Барча диққат-эътиборни эртанги муҳим баҳсга қаратиш керак.

Аҳмедов эса доимгидек хотиржам ва консентрацияни ўйинга жамлаб турибди. Муҳими, футболчимиз хотиржамликни йўқотмаган.

Ўзбекистондан БААга 25-30 нафарга яқин журналистлар келишган. Матбуот анжуманида ҳамкасбларимиз Купер ва Одилни саволлар ёмғири остида қолдиришни исташмади шекилли, анжуман меҳмонларига иккита хорижлик ва 3 нафар маҳаллий журналистларимиздан саволлар берилди. Муҳим мусобақа старти олдидан терма жамоамиз аъзоларини ортиқча саволлар билан қийнамасликда ҳам бир ҳикмат бор.

Умид қиламизки, эртанги ўйиндан кейин ҳам журналистларда бизникиларга ортиқча саволлар туғилмайди :-)

Матбуот анжуманидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси эртага ўйин бўладиган "Шаржа" стадионида расмий машғулотга киришди. Одатга кўра ОАВ ходимлари учун машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси очиқ бўлди. Фотографлар майдон ичидан ушбу лаҳзаларни суратга олишди. Журналистлар эса медиа-трибуна ҳудудидан машғулотнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатишди.


Терма жамоамиз ОАВ учун очиқ бўлган дастлабки 15 дақиқасини майдон четидаги йўлакчада жисмоний қизиб олиш машқларини бажарган ҳолда ўтказишди. Бу вақт мобайнида футболчилар билан жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Антонио Сариоглу шуғулланди.

Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков эса у нафар киперларимиз Юсупов, Нестеров ва Қувватовни алоҳида дастур асосида шуғуллантирди. Шундан сўнг белгиланган вақт тугади ва ОАВ ходимлари медиа-марказга қайтишди. Айни пайтда эса Эктор Купер машғулот жараёнининг асосий қисмини ёпиқ ҳолда ўтказмоқда.



Кўзимиз билан кўрганимиз, барча футболчилар соғ-саломат ва машғулотларда тер тўкишмоқда. Эртага эса ушбу меҳнатлар самарасини таблодаги ҳисобда акс этишини кутиб қоламиз.

Ҳозирча бўлиб ўтган тадбирларнинг дастлабки қисми, яъни бизникилар билан боғлиқ жараёни тугади. Расмий тадбирларнинг иккинчи қисмида Уммон вакиллари қатнашади. Дастлаб маҳаллий вақт билан 17:15да Уммон терма жамоаси устози Пим Вербейк ҳамда футболчи иштирокидаги матбуот анжумани. Кейин эса маҳаллий вақт билан соат 18:00да Уммон терма жамоасининг расмий машғулоти бошланади.


Шаҳбоз Беғамов

Шаржа, 8 январь

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика