Latest news

13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  1 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  2 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  4 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  2 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  9 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5

"JFL-Tashkent" болалар футбол клубига аъзоликни бошлади News

"JFL-Tashkent" болалар футбол клубига аъзоликни бошлади

Tags :  JFL-Tashkent
Тошкентда Германия методикаси асосида "JFL-Tashkent" болалар футбол клуби очилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Европа методикасини илгари сураётган клуб, ўз олдига Ўзбекистонни турли ёшдаги терма жамоаларига истеъдодларни тайёрлаб беришни мақсад қилган.

Унда 3 ёшдан 7 ёшгача битта цикл, 7 ёшдан 11 ёшгача битта циклда таълим жорий қилинади.

Жойлар чегараланган. 7-11 ёш оралиғидаги болалар учун бор йўғи 60та ўрин. Қолган 9та ўрин гранд асосида тақдим этилади.

2006-07 (23)

2007-08 (23)

2009-10 (23)

Барча тоифадаги машғулотлар шартнома тўлови асосида бўлади. 7-11 ёш вакиллари учун 3 тадан гранд (бепул) ажратилади. У истеъдодли тарбияланувчилар учун тақдим этилади.

Ўзбекистондаги мураббийлар малакасини ошириш борасида, ОФК инструктори Ислом Аҳмедов шуғулланади. Шунингдек, ўзбекистонлик мутахассислар Германияда ўз малакаларини ошириб қайтадилар. Шу билан бир қаторда, немис мутахассислари истеъдодларни саралаш учун пойтахтимизга ташриф буюрадилар.

Нодирхўжа Юлдашев: "JFL-Tashkent"нинг илк қалдирғочлари 2022 йилги Осиё чемпионатига боришлари керак"

"НБУ Осиё" спорт аренаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган лойиҳада фарзандингиз нафақат футбол, балки, спортнинг сузиш, теннис, акробатика, шаҳмат, енгил атлетика турлари билан ҳам шуғулланади. Ундан ташқари, клуб фарзандингизни мактабдаги таълим олиш жараёнини ҳам жиддий назорат қилади. Статистикага кўра футбол клубларидан тарбия топаётган ўсмирларнинг 10% кейинчалик футболчи бўлиб ўз йўлини топади. "JFL-Tashkent" фалсафасига кўра, футболчи бўла олмаган бола ҳаётда бошқа касб билан ўз ўрнига эга бўлиши лозим. 

Клуб аъзолари ҳар ойнинг биринчи шанбасида маданият кунини ўтказадилар. Унда болалар ёзувчилари иштирокидаги учрашувларда иштирок этадилар. Музей ва театрга ҳамда тарихий обидаларимизга (Самарқанд, Бухоро...) саёҳатлар амалга оширилади.

4 март куни 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар машғулотларни бошлайдилар. 

1 апрель куни катта ёшдаги футболчилар ўз юришларини бошлайдилар.

29 март куни мактабнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган юлдузларимиз қатнашадилар.

Бизнинг шиор, Сизнинг фарзандингиз, бизнинг фарзандимиз!

Маълумот учун телефон: +99894 639-4699 (соат 10:00дан 20:00га қадар)

"JFL-Tashkent" ижтимоий тармоқларда:

Facebook: "JFL-Tashkent" 

Telegram: "JFL-Tashkent" 


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика