Latest news

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  11 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  31 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Жереми Гомес: "Ўзбекистоннинг кучли ва ожиз томонларини ўрганиб чиқиб, уларга қарши тактик ишланмалар туздик. Шу боис, рақиб бизга жиддий зарар етказа олмади" News

Жереми Гомес: "Ўзбекистоннинг кучли ва ожиз томонларини ўрганиб чиқиб, уларга қарши тактик ишланмалар туздик. Шу боис, рақиб бизга жиддий зарар етказа олмади"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "А" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Коста-Рика — Ўзбекистон (5:3) учрашувидан сўнг коста-рикаликлар аъзоси Жереми Гомес микст-зонада сайтимизга интервью берди.

"Ўзбекистонга қарши қийин ўйин бўлишини билардик. Чунки рақиб жамоа бутун зални тўлдириб ўтирган мухлислари қаршисида саф тортганди. Ҳатто мухлислар армияси севимли жамоаси ҳисобда олдинда бораётганда, босимни кучайтирганига қарамай, биз буларнинг барчасига тайёр эдик. Умуман олганда, жаҳон чемпионатига ташриф буюрганимиз ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритганимиздан беҳад мамнунмиз.

Биз ҳар бир рақибни синчиклаб ўрганамиз. Уларнинг заиф ва кучли томонларини билиш учун ўйинлар видеоларини томоша қиламиз. Шу жумладан, Ўзбекистоннинг кучли ва ожиз томонларини ўрганиб чиқиб, уларга қарши тактик ишланмалар туздик. Шу билан бирга, рақиб дарвозасига йўл топишнинг қулай усулларини билардик. Шу туфайли улар бизга жиддий зарар етказа олмади.

Кейинги босқичдаги рақибимиз эртага маълум бўлади. Биз энг яхши учинчи ўринни эгаллаган жамоа бўлиб турибмиз. Нимчорак финалда қайсидир гуруҳ ғолиби билан тўқнаш келамиз, шу боис, жиддий қарама-қаршиликка йўлиқишимиз аниқ. Бироқ кейинги босқичда ҳам ҳамма нарса бўлиши мумкин", деди Гомес.

Эслатиб ўтамиз, Коста-Рика "А" гуруҳида 3-ўринни эгаллаган ҳолда нимчорак финал йўлланмаси соҳибига айланди. Лотин Америкаси мамлакати нимчорак финалда "B" ёки "C" гуруҳи ғолибларидан бирига қарши майдонга тушади. 


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика