Latest news

12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  0 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  0 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  4 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  4 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  3 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  19 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  30 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  12 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  62 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1

ЖЧ-2022. Аргентина Мексикани мағлуб этди News

ЖЧ-2022. Аргентина Мексикани мағлуб этди

Аргентина ҳамда Мексика ўртасида ўтказиладиган ЖЧ-2022 баҳси якунланди.

Аргентина – Мексика 2:0

Голлар: 1:0 – 64 Месси, 2:0 – 87 Фернандес.

Аргентина – Мартинес, Монтьель (Молина, 63), Отаменди, Мартинес, Акунья, Ди Мария (Ромеро, 69), Мак Аллистер (Паласиос, 69), Де Пауль, Родригес (Фернандес, 57), Месси, Мартинес (Альварес, 63).

Мексика – Очоа, Альварес (Хименес, 66), Морено, Араухо, Монтес, Гальярдо, Гуардадо (Гутьеррес, 42), Эррера, Чавес, Лосано (Альварадо, 73), Вега (Антуна, 66).

Огоҳлантиришлар: Араухо (22), Монтьель (43), Гутьеррес (50), Эррера (66), Альварадо (89).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Мессининг пасидан сўнг Энцо айланма зарба билан Очоа дарвозасига жойлаб қўйди!

87. Энли Аргентина бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

85. Мексика бурчак зарбаси ишлаб олди, тўпни рақиб ҳимоячилари қайтарди.

82. Мексикаликларда стандарт юзага келди, аммо Мартинес тўпни эгаллаб олди.

76. Мексика аста-секин олдинга ташланмоқда, Аргентина эса қарши ҳужумга ўтишга шай.

71. Монтес катта тезликда тўп билан олдинга борди ва шундай тезликда ортга қайтишга мажбур бўлди.

67. Эктор Эррера сариқ карточка билан жазоланди.

64. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Месси ҳисобни очди! Марказдан тўпни қабул қилиб олган Лео рақиб дарвозасининг пастки бурчагини аниқ нишонга олди!



62. Ди Мариянинг қанотдан узатмасини яшил рангдаги футболчилар қайтарди.

Суратга изоҳ беринг

60. Мексикаликларда стандарт хавфли чиқди, аргентиналиклар амаллаб тўпни қайтаришди.

58. Аргентинада ўзгариш: Энцо Фернандес Гидо Родригесни алмаштирди.

57. Месси ва шериги бир-бирини тушунмади, натижада тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

51. Мессининг жарима зарбасига аниқлик етишмади.

50. Мессига нисбатан қоида бузилди. Гутьерес огоҳлантирилди. Леода яхши имконият.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Қўполликлар ҳам.

Биринчи бўлим якунланди.

45+5. Вега рақиб дарвозасига эмас, мухлислар томонга зарба йўллади.

45+3. Қўполлик ишлатмаган фақат Месси қолганди, энди уни ҳам бошқа рўйхатга қўшамиз.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

45. ЗАРБА! Веганинг жаримадан йўллаган хавфли зарбасини Мартинес ушлаб олди.

43. Монтьель огоҳлантирилмагунча тинчимади. Жарима зарбаси.

40. Аргентина бурчак зарбаси ишлаб олди. Стандарт натижасида Лаутаро бош билан зарба йўллади, бироқ аниқ бориши учун битта дарвоза камлик қиларди.

34. Мессининг жаримадан йўллаган зарбасини Очоа қайтарди, кейин эса унга нисбатан қоида бузилди.

33. Бугун футболдан кўра UFC кечасини кўрмоқдамиз.

29. Қанотда "оёқбосди" маросими ўтказилди. Тўйдан фарқли ўлароқ, бу вазиятда зарба кучи юқорироқ бўлди.

25. Монтьелнинг қанотдан узатмасига шериклари ета олмади.

22. Араухо сариқ карточкалар дастурхонини очиб берди.

21. Стандартнинг охири Мартинеснинг қўлларидан якунланди.

20. Ҳозирча қоидабузарликлардан бошқа вазиятларда ёдда қолмаяпти. Мексикаликларда стандарт юзага келди.

18. Гуардадо Лаутарони "шохлади".

Ўзаро сўнгги 5 ўйиннинг 4 тасида Аргентина ғалаба қозонган, бир учрашув эса дуранг билан якунланган.

16. Мексикаликларнинг қоидаси ўхшамади, лекин қўполлиги ўхшади.

10. Мексикаликлар хавфли вазият содир этди.  Жарима зарбасидан сўнг Морено аниқ зарба бера олмади.

9. Монтьель бироз аввал ўзига нисбатан ишлатилган қўполликнинг аламини бошқадан олди.

8. Мексика бурчак тўпи ишлаб олди. Стандарт эса рақиб футболчисининг тизза бўйича ҳам кўтарилмади.

5. Вега ҳужум чоғида Монтьелнинг стамотолог қабулига ёзилишига сабабчи бўлди.

4. Дастлабки дақиқаларда аргентиналиклар тўпни назорат қилмоқда, мексикаликлар эса босим уюштирмоқда.

1. Учрашувни мексикаликлар бошлаб берди.

Бугун Аргентина кўк-оқ, Мексика яшил-оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Мадҳиялар янграмоқда.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика