Latest news

16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23"Бухоро" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5

Жазоланган Обамейянг "Тоттенхэм"га қарши баҳсда "Боруссия" таркибига қайтади News

Жазоланган Обамейянг "Тоттенхэм"га қарши баҳсда "Боруссия" таркибига қайтади

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцкенинг маълум қилишича, жамоадан четлатилган ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамейянг "Тоттенхэм"га қарши Чемпионлар лигаси баҳсида таркибга қайтади.

Олдинроқ, габонлик футболчи "Штутгарт"га қарши Бундеслиганинг 12-тур учрашуви (1:2) қайдномасига киритилмаган эди. Клуб раҳбарияти футболчи машғулотга кеч келгани учун уни жазолашга қарор қилди.  Обамейянг 14:00да бошланиши керак бўлган машғулотга, 14:20да етиб келди.

"Жамоада ҳамма учун тенг бўлган қоидалар бўлиши лозим. Қарорни бош мураббийи қабул қилиши керак. Обамейянг аввалгидек яхши йигит. У "Тоттенхэм"га қарши баҳсда таркибга қайтади. Аммо кўрганингиздек у жамоадаги ўзгача футболчи эмас, хатто у ҳам жазоланади.

Гап футболчининг сотилиши ҳақида кетмаяпти - бу аҳмоқлик бўларди. Аммо жамоада қоидалар бор. Бу худди оиладек. Обамейянг бизнинг футболчи ва шундай бўлиб қолади" - дейди Ватцке.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика