Latest news

10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  1 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  1 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  14

Жавоҳир Сидиқов: "Финалда камбэк қайд этиш осонмас" News

Жавоҳир Сидиқов: "Финалда камбэк қайд этиш осонмас"

Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор" — "Насаф" (1:2) учрашувидан кейин қаршиликлар футболчиси Жавоҳир Сидиқов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Ҳар қандай турнирнинг ҳал қилувчи учрашувига тайёргарлик ўзгача бўлади. Чемпионат ўйинида шунчаки ғалаба учун майдонга тушсак, Суперкубокда ундан юз чандон кўпроқ иштиёқ билан тайёрлангандик. Ғалабадан кейинги ҳиссиётларимни сўз билан ифодалай олмайман. Жуда хурсандман. Кубокни Қарши шаҳрига олиб кетишни хоҳлагандик. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, клубда меҳнат қилаётган барча ходимларга раҳмат айтмоқчиман. Ғалабада барчанинг ҳиссаси мавжуд. 

Учрашувга нафақат жисмонан, балки руҳан тайёр эдик. Шу боис, ғалабани ўз тарафамизга оғдира олдик. Финалда камбэк амалга оширишнинг ўзи бўлмайди. Айниқса, "Пахтакор"дек кучли жамоага қарши ўйинда бунга эришиш қийин. Бироқ биз буни уддаладик. Энди Суперлига ва Осиё Чемпионлар лигасида ҳам ўзимиз истаган натижага эришиш учун боримизни берамиз", деди "Насаф" ярим ҳимоячиси.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика