Latest news

16:30Суперлига. ОКМК – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  11 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  3 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  6 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  16 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  2 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  17

Жасур Жалолиддинов - "Қайрат"га ўтиш, Қурбон Бердиев ва "Манчестер Сити" ҳақида News

Жасур Жалолиддинов - "Қайрат"га ўтиш, Қурбон Бердиев ва "Манчестер Сити" ҳақида

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов Қозоғистоннинг "Қайрат" клубига ижарага берилди.

 




- "Қайрат" сафида ўтказган норасмий дебютингиз ҳақида фикрларингиз...

- Бугун норасмий бўлса-да, дебют ўйинимни ўтказдим. Ҳозир жамоамизда янги тактик услуб бўйича иш олиб бориляпти. Ҳаммада шу тактикага мослашиш жараёни кечмоқда.

- Қозоғистон чемпионатига осон кўникиб кетаман деб ўйлайсизми?

- Кўникиб кетаман деб ўйлайман, чунки бу ерда "Локомотив"дагига қараганда бошқача вазият ҳукмрон. Аксарият футболчилар тенгқурларим саналишади. Илгари "Бунёдкор" академияси сафида "Қайрат" академиясига қарши кўп ўйинлар ўтказганмиз. Улар билан кўришгач, бир-биримизни яхши танидик. Ўйлайманки, бу ерга мослашишим осон бўлади.

- Бу ердаги муҳит ва футболчиларга яратиб берилаётган шароитлар ҳақида нима дея оласиз?

- Шароитларини олдиндан яхши билардим. "Қайрат" жамоаси академияси дунёнинг энг кучли академиялари қаторида туради. Келганимдан кейин бунга ўзим ҳам амин бўлдим.

- Ўйин давомида кўриндики, сизда жисмоний тарафдан ҳали бироз муаммолар бор. Буни бартараф этиш учун сизга тахминан қанча вақт керак?

- Бош мураббийимиз (Қурбон Бердиев – таҳр.) билан гаплашганимизда ҳам буни айтиб ўтдилар. Ҳозирги асосий мақсадимиз – 1 мартда бўладиган Суперкубок баҳсига максимал даражада тайёр бўлиш.

- Қурбон Бердиевнинг ўзи билан шахсан гаплашдингизми? Сиздан нимани хоҳлаётгани ва қайси жиҳатларингиз устида ишлашингиз лозимлиги ҳақида тушунча бердими?

- Ҳа, албатта. Келишимдан олдин менда илгари ўйнамасдан, захирада қолиб кетиш ҳолатлари бўлганини ва шу туфайли жисмоний тарафдан ёмонлашиб кетганимни тушунтириб, бу мени безовта қилаётганини айтдим. Қурбон Бекиевич бунақа ҳолат умуман бўлмаслигини ва менга ёрдам беришларини таъкидладилар. Жамоага қўшилганимдан кейин мен билан алоҳида яна шуғулланишларини ҳам айтдилар. Кўрамиз, барибир ҳаммаси ўзимга боғлиқ деб ўйлайман.

- Қозоғистон клублари кўпинча кучга таянган ҳолда ҳимояга эътибор қаратиб футбол ўйнашади. "Қайрат" машғулотларда ва бугунги ўйинда қандай услубда ҳаракатланди? Мураббийлар қандай ўйин услубини жорий этишни хоҳлашмоқда?

- Кўплаб Қозоғистон клублари сиз айтгандек, ҳимоявийроқ ўйин ташкил этса-да, "Қайрат"да ҳеч қачон ундай бўлмаган. Кўпроқ пас бериб, ҳужумкор футбол ўйнашни яхши кўради. Ҳозирги пайтда бош мураббийимиз бизга "Манчестер Сити"нинг ўйинини кўрсатиб боряпти. Айтишларича, у киши бир ҳафта давомида "Манчестер Сити" қароргоҳида бўлиб, машғулотларини кузатиб келган. Бизда ҳам машғулотларда "Сити"ни ўйинига мослашиш жараёни кетяпти.

- Қурбон Бердиевнинг мураббийлик хислатлари ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- Шу пайтгача бундай савиядаги мураббийни учратмаганман. Шубҳасиз, топ-мураббий. Ҳар битта нутқида чуқур маъно бор. Ишга ёндашуви ҳам профессионал даражада.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика