Latest news

12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  1 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  2 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   4 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  15 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  25 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27

Жасур Абдураимов: "Ўзбекистонга ўртамиёна легионер керак эмас" News

Жасур Абдураимов: "Ўзбекистонга ўртамиёна легионер керак эмас"

Суперлига 3-туридан ўрин эгаллаган "Машъал" – "Металлург" (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.





- Ўйин ҳақида
- Йигитларнинг бугунги ўйини менга ёқди. Кўплаб ҳужумлар ташкил этдик. Ўйлашимча, ўйиннинг энг яхши ўйинчиси дарвозабон бўлди. Менда ўйинчиларга нисбатан эътироз йўқ. Биринчи голни стандартдан ўтказиб юборган бўлсак, иккинчи гол футболчининг маҳорати эвазига урилди. Ҳали кўп ишлашимиз керак. Худо хоҳласа ҳужумкор ўйин кўрсатамиз.

- Ўтган тур қаҳрамони Шаҳзод Нурматов майдонда кўриниш бермади. Унинг ҳолати қай аҳволда?
- У жароҳатланган ва 4 ёки 5 кунда сафга қайтади.

- Бугун "Металлург" ғалаба қозониши учун жамоага нима етишмади?
- Вазиятлар кўп бўлди, 4-5 та юз фоизлик ҳолатлар содир этилди, озгина маҳорат етишмади. Футболда омад ҳам керак. Омад бўлмаса, 15 та зарба берсанг ҳам, тўп дарвоза устунига тегади.

- "Металлург" доим ўртамиёна жамоалиги билан ажралиб турган. Бу йилги вазифа қандай? Раҳбарият билан бу масалада гаплашдингизми?
- Менимча, биринчи навбатда чиройли футбол устида ишлаш керак. Тўпни назорат қилиш ва ҳужум қилиш борасида ишлаш талаб этилади. Мени ҳужумкор футбол кўрсатиш учун жамоага таклиф қилишди.

- Суперлигада легионерларни олиб келиш ва уни ўйнатишда, кашф қилишда намуна бўла оладиган клубларни айтинг.
- Легионер Черан каби бўлса, 5-10 нафарини олиб келиш керак. Бундан ташқари, топ-тренерлар ҳам керак, худди Шота каби. Ўртамиёна легионерлар Ўзбекистонга керак эмас. Ўзбек футболини кўтариш керак. Фикримча, ҳамма жамоалар ҳужумкор ўйин кўрсатишлари керак.

- Ўзбек футболига Шацких сингари голеадор ҳужумчи етишмаяпти. Бу бўйича фикрингиз қанақа?
- Фикримча, академияда мураббийлар яхши бўлиши лозим. Машғулот жараёнида ўйинчи билан индивидуал тарзда ишлаши керак. Бизда бор, 15-16-17 ёшлилар ичида. Аммо футболчи 19-20 ёшда катта жамоага ўтса, қандайдир қўрқади, ўзини йўқотади, характер етишмайди.

- "Машъал" академияси ўз ўрнига эга эди. Ҳозирги кунда эса фаолият юритмаяпти. Ўзбек футболига бунинг таъсири борми?
- Албатта, қанча кўп сифатли академия бўлса, шунча яхши. "Машъал" академиясидан чиққан кўплаб футболчилар ўйнашяпти. Масалан, Шомуродов ҳам ўша ердан чиқди-ку. "Машъал"га ўхшаган сифатли академия бўлиши керак. 

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика