Latest news

10:48«Барселона» жаҳон чемпиони билан шартнома тузишга яқин  4 10:20Анчелотти «Реал Мадрид» президенти Пересни Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан кейин мақтади  2 10:19"Шўртан" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 09:52Хвича Кварацхелиянинг кейинги жамоаси маълум  2 09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлманг»  4 09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  18 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  5 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   5 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  11

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" News

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Rating:    

Comments

-1   
27 apr 22:39:08
JAFAR TOLIBOV
QOYIL JAMSHED AKA RAHMAT
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика