Latest news

23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  0 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  18 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8

Жамбули Жигаури: "Ажойиб атмосфера бўлди, лекин..." News

Жамбули Жигаури: "Ажойиб атмосфера бўлди, лекин..."

Андижондаги “Бобур Арена”да бўлиб ўтган “Андижон” – “Насаф” ўйинидан сўнг (0:0), қаршиликларнинг грузиялик легионери Жамбули Жигаурини фикрлари билан қизиқдик.

Ўйин хақида 

Қизқарли ва курашларга бой ўйин бўлди, рақибимизга қараганда бизда кўплаб имкониятлар бўлди. Албатта улардан фойдаланишимиз керак эди. Мен ўйлайманки, бугун биз ғалабага лойиқ эдик ва буни жуда хохладик. Кўриниб турибдики, “Андижон” ҳам очко олишга астойдил харакат қилди.

Тўғрисини айтсам, менга кўрсатилган қизил карточага тушунмадим. Ҳакам ўша вазият учун бундай тарзда жазоламаслиги керак эди. Мен ортиқча хеч қандай харакат қилмагандим. 


Ажойиб атмосфера бўлди, лекин...

Андижонда биринчи бор бўлишим, стадиондаги муҳит, мухлислар жуда ажойиб тарзда ўз жамоасини қўллаб-қувватлаб турди. Бундай стадион ва мухлислар қаршисида тўп тепишнинг ўзига яраша гашти бор. Лекин, майдоннинг холати яхши эмас экан. Барчаси яхши бўлиб кетишига ишонаман.  


Ўзбекистон чемпионати хақида тасаввурим бор эди

Биласизми, юртингизга келишимдан олдин, миллий чемпионтингиз хақида тасаввурга эга эдим. Боиси бу ерда мени кўплаб дўстларим тўп тепишган. Улар билан маслахатлашдим, бир қатор ўйинларни кўриб чиқдик ва якунда чемпионатингизда тўп суришга қарор қилдим. Ўйлайманки, барчаси яхши бўлади ва биз “Насаф” билан халқаро майдонларда яхши натижаларга эришамиз.


Хайрулло ВАСИЕВ сухбатлашди


Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика