Latest news

10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  1 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  6 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  0 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  6 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  6 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7

Жалолиддин Машарипов фаолиятини қайси чемпионатда давом эттиргани маъқул? (Сўровнома натижалари) News

Жалолиддин Машарипов фаолиятини қайси чемпионатда давом эттиргани маъқул? (Сўровнома натижалари)

Беш кун муқаддам Телеграм каналимизга шу мазмунда сўровнома қўйгандик.

Бугун мазкур сўровнома якунларини эълон қиламиз. Шу кунларда Жалолиддин Машарипов трансфери асосий планга чиқса ажаб эмас. Негаки ишончли маълумотларга кўра, унга Қатар клуби "Қатар СК" жиддий қизиқиш билдирмоқда ва "Пахтакор" ярим ҳимоячиси учун 1 миллион доллар таклиф қилган. Лекин "Пахтакор" бу суммага рози эмасдек кўриняпти. 

Сўровнома қўйилгач, 11 мингдан зиёд мухлис иштирок этиб ўзига маъқул вариантни танлади. Натижалар қуйидагича кўриниш олди: Россия 36%, Туркия 21%, "Пахтакор"да қолгани яхши 19%, Бошқа чемпионат 17%, Қатар 4%, Саудия Арабистони 2% ва Эрон 1%. 

Сўровнома иштирокчилари берган овозларини ўринларга бўлиб чиқамиз.

1. Россия - 4,065 овоз 

2. Туркия - 2,360 овоз

3. "Пахтакор"да қолгани яхши - 2,227 овоз

4. Бошқа чемпионат - 1,964 овоз

5. Қатар - 415 овоз

6. Саудия Арабистони - 209 овоз

7. Эрон - 175 овоз

Кўриб турганингиздек, овоз берганларнинг аксарияти Машарипов Россияга кетишини хоҳламоқда. Албатта, Шомуродов билан Ўрунов ўзини кўрсатган чемпионатда нега энди Жалол ўйнаб кетмасин. Унда ҳам салоҳият юқори. Лекин ҳамма гап қайси клуб таклиф қилишида. 

Машарипов айтайлик, Туркия чемпионатига борса ҳам яхши. Ҳар ҳолда Европада футбол барибир бошқача. Қолаверса Туркия чемпионати унинг янада ўсишига хизмат қилади. "Пахтакор"да қолгани яхши деган вариант учинчи бўлганига қараганда "Пахтакор" мухлислари шундай футболчидан ажраб қолишни исташмайди. 

Бошқа чемпионат вариантига келсак, бу исталган чемпионат бўлиши мумкин: хоҳ Англия, хоҳ Малайзия. Энди буёғи кимнинг қайси чемпионатни тасаввур қилишига боғлиқ. Машарипов балки фаолиятини Қатар ёки Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Энг кам овоз тўплаган Эрон чемпионатига эҳтимол бормаса керак. 

Нима бўлган тақдирда ҳам вариант чиқиши билан Машарипов четга кетиши керак. Чунки у "Пахтакор" билан Ўзбекистондаги барча совринларни қўлга киритиб бўлди. Осиё чемпионлар лигасига келсак, бу совринни ютиш учун биздан кўра арабларда имконият кўпроқ.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика