Latest news

19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  1 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  4 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  19 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  5 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  27 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  7 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  20 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  5

Жалил Кимсанов: "Нефтчи"нинг асл шон-шуҳратини тиклашга ҳаракат қиламиз" News

Жалил Кимсанов: "Нефтчи"нинг асл шон-шуҳратини тиклашга ҳаракат қиламиз"

Жамоамиз сафига қўшилган қўқонлик ҳимоячи Жалил Кимсановдан "Нефтчи"даги дастлабки таасуротлари билан ўртоқлашишни сўрадик.

- Аввало менга ишонч билдириб жамоага таклиф қилган мураббийларимизга раҳмат айтмоқчиман. "Нефтчи" мураббийларидан тушган таклифдан сўнг ўзимни вилоятнинг бош жамоаси сафида синаб кўришга аҳд қилдим.  "Нефтчи"да тўп суриш ҳар бир фарғоналик футболчининг орзуси десам адашмасам керак. Таассуротларим яхши. Мен ўзимга берилган бу имкониятдан фойдаланиб "Нефтчи"нинг асл шон-шуҳратини тиклашга ўз хиссамни қўшмоқчиман.
Шу ўринда мени бу жамоага ўтишимга розилик билдирган "Қўқон-1912" жамоаси раҳбариятига, шахсан Нўъмон ака Ҳасановга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ўз она шаҳрим бўлган Қўқон жамоасига келаётган мавсумда омад ёр бўлишини тилайман. Ўйлайманки "Қўқон-1912" ҳам "Нефтчи" ҳам бу мавсумда ўз мухлисларини хурсанд қилади.

Мухлисларимиздан стадионга келиб  жамоамизни қўллаб туришларини илтимос қиламан  - дейди Жалил Кимсанов

"Нефтчи" матбуот хизмати

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика