Жаҳонгир Абдурашидов: "Майдонда ўйинни эмас фақат уч нафар ҳакамни кўрдим. Бу футбол эмас"
01 dec 2020 17:21
News
Жаҳонгир Абдурашидов: "Майдонда ўйинни эмас фақат уч нафар ҳакамни кўрдим. Бу футбол эмас"
Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Абдурашидов фикрларини билдириб ўтди.
"Тўғриси футбол кўрмадим. Уч нафар ҳакамни кўрдим, холос. Про лигада шундай бўлаётган бўлса билмадим. Ўйинни қайтадан кўриб чиқмаса бўлмайди. Йигитлар совуқда меҳнат қилиб майдонга чиқмоқда, уч нафар ҳакам ўйин тақдирини ҳал қилмоқда. Кўзимни олдида қанот ҳаками икки маротаба ўйиндан ташқари ҳолатда байроғини кўтармади. Балки атайлаб "Хоразм" жамоаси учун ўзгартириб беришдими ҳакамни? Бу футбол эмас. Бутун мавсум яхши ўтди, лекин шу вақтгача бундай ҳакамликни кўрмагандим. Тўғриси ҳайрон қолдим. Бундай бўлишини кутмаган эдим. Йигитлар анча ўзига келиб қолганди, ўйинимиз ҳам чиқаётганди. Бўлмаса кеча яқинда ҳакамлар ҳақида қарор қабул қилишди. Шундан кейин ҳам бу ҳолат бўляпти.
Буёғи қарорни ҳомийлар қабул қилади. Режалар ўзгариб кетсак керак",- дейди Абдурашидов.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments