Latest news

16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  0 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  2 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  26 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  6

Ихтиёр Каримов: "Жамоамизда руҳий тушкунлик бор" News

Ихтиёр Каримов: "Жамоамизда руҳий тушкунлик бор"

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал доирасидаги "Бунёдкор" - "Шўртан" (3:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ихтиёр Каримов иштирок этди.


- Авваламбор устозимиз Юрий Вазгенович Саркисянни юбилейлари билан "Шўртан" клуби номидан табриклайман.

Ўйин "Бунёдкор" устунлиги остида ўтди. Биз бундан 3 кун олдин "Олмалиқ" билан ўйнагандик ва шу боис жамоамизда чарчоқ аломатлари сезилди. Бугун "Бунёдкор"даги ёшлик шижоати ўз сўзини айтди ва бизга нисбатан учрашувга тайёр ҳолатда келгани кўринди.

Игорь Таран ҳали жароҳат фориғ бўлгани йўқ. Кейинги учрашувга қадар сафга қайтишини кутамиз.

Иккинчи даврадан бошлаб ёшлар жамоамиздаги иқтидорларни асосий таркибга жалб этамиз. Асрор Алиқулов бошчилигидаги ёшлар жамоамиз яхши натижалар қайд этмоқда. Биз давралар оралиғида уларга ҳам эътибор қаратамиз ва ёшларга ишонч билдирамиз.

Тўғрисини айтадиган бўлсам, чемпионатда ҳам ишларимиз юришмаяпти. Футболчиларимизнинг руҳий ҳолати ёмонлашганини сезиб турибман. Шунинг учун ҳам кубок учрашувларига уларга курашиш руҳияти кўринмади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика