Latest news

20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  19 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  25 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  21 18:35"Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда". Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  6 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

Иван Бошкович: "Исталган жамоа рақибдан бир киши кўп бўлиб қолса, ғалаба учун ўйнаши керак" News

Иван Бошкович: "Исталган жамоа рақибдан бир киши кўп бўлиб қолса, ғалаба учун ўйнаши керак"

Coca Cola Суперлигаси 9-тури доирасида "Андижон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.


- Кўрдингиз, учрашув якунигача босимга бой ўйин бўлди. Учрашув мухлислар учун ҳам қизиқарли кўриниш олди, чунки иккита гол сўнгги дақиқаларда урилди. Биринчи бўлимда "Андижон" футболдаги ўша етти асосий элементни ҳисобга олсак, биздан кўра бир бош устунроқ ўйнади. Нафақат натижада ютқаздик, балки, курашларда ҳам мағлуб бўлдик, жуда ожиз кўриндик, яхши ҳимоялана олмадик. Машғулотларда тўп билан қандай ишлаган бўлсак, бугун шундай бўлмадик, секин ҳаракатландик. Танаффусдан кейин режаларни ўзгартирдик, захирадан уч футболчи майдонга тушди. Барча футболчининг ўйинидан мамнунман, захирадан тушаётганлар ҳам ўйинин кучайтира олишди. Йигитлар охиригача ҳаракат қилишди. Рақибдан бир киши кўп бўлиб қолганимиз эса кўпроқ вазият яратишимизга туртки бўлди. Қанотлардан кўпроқ ҳужумга ўтдик. Томонларни тез ўзгартириб, жарима майдончасига ёриб кира бошладик. Якунда иккита гол уриш насиб қилди. Биринчидан бу маҳоратга боғлиқ бўлди. Бунгача "Андижон" барчасига улгураётганди, яхши ҳимояланди. Ҳисобнинг 1:1 бўлгани эса рухий томондан ёрдам бўлди. Иккинчи голни уриш учун етарлича вақт бор эди ва рақибларнинг жарима майдончаси атрофига жойлашишни бошладик. Якунда жамоага ғалаба келтирган голни ура олдик. 

- Биринчи бўлимда ўтказиб юборилган голда ҳимоячилар бир-бирига ёрдам беришмади. Ўша вазиятда нима бўлганди?

- Балки ҳимоячилар ўртасидаги муносабатда, яъни ўзаро тушунишда муаммо бўлгандир. Тўп ҳаводан яхши узатилди. "Андижон" футболчиси жуда қийин позициядан гол урди. Ҳимоячиларнинг ўзаро тушуниши узилиб қолгани ҳужумчига ёрдам берди. Қийин нуқтадан чиройли гол урилди. Айтдим, биринчи бўлимдаги ўйинимиздан жуда ва жуда норозиман. Барча футболчилар ўз даражасидан, имкониятидан бир поғона паст ўйнади. 

- Биринчи бўлимдаги 0:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ғалабага ишондингизми?

- Албатта. Биз биринчи голни уриш учун қаттиқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Шундан кейин иккинчи голни уришга етарлича вақт бор эди, ундан ташқари, бир киши кўп бўлиб қолдик. Йигитларнинг ўзи ҳам бунга ишонишди ва ғалаба учун ўйнашди. Тезкор голлар уриб ташлашди. Нафақат мен, балки, ҳамма ғалабага ишонди. Аслида рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан кейин исталган жамоа ютиш учун ўйнаш ҳам керак.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика