Latest news

14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  1 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  11 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  9 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  32 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  10 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2

“Истиқлол”, “Нефтчи”, “Турон” ва “Бухоро” клублари жиддий огоҳлантирилди News

“Истиқлол”, “Нефтчи”, “Турон” ва “Бухоро” клублари жиддий огоҳлантирилди

ЎзПФЛ қошида ташкил этилган Комиссия тест натижалари борасида бир қатор камчиликларни аниқлади.

Бунга асосий сабаб сифатида клубларда талаб даражасидаги шифокорларнинг йўқ эканлиги ёки айрим ҳолатларда улар ўз ишига масъулият билан ёндошмаётганлигини кўрсатиш мумкин. 

Пандемия туфайли ЎзПФЛ футбол клубларига ёрдам бериш мақсадида аёл футболчиларни тестдан ўтказиш масаласида ЎФАдан ёрдам сўраганди. Бош ташкилот ҳар бир давра учун алоҳида ҳамда кубок беллашувлари учун яна бир марта футболчи қизларни бепул тестдан ўтказиш ҳаражатларини кўтаришга рози бўлди. Мана шундай ҳолатда ҳам “Бухоро” футбол клуби эътиборсизликка йўл қўйди. 

“Нефтчи” клуби Комиссияга тақдим этилган маълумотларда хатога йўл қўйган. Аммо 1 кун ичида мазкур хато тузатилган. 

“Истиқлол” ҳамда “Турон” клуби шифокорлари эса Комиссияни чалғитшга уринган. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида ЎзПФЛ ҳужжатларда кўрсатилган ташкилотлар билан алоқага чиқди ҳамда йўл қўйилган хатоларга аниқлик киритиб олди. 

ЎзПФЛ мазкур ҳолатлар қайта такрорланмаслик шарти билан юқоридаги жамоаларни жиддий огоҳлантиради. Келгусида бу каби ишлар кечирилмайди ҳамда иш кўриб чиқиш учун тегишли қўмитага оширилади. 

Биз барча жамоалардан ўз ишига масъулият билан ёндошишни сўраймиз. Айни ҳолатда Суперлига ҳамда Про лига учрашувларининг узулишсиз давом этаётганида Комиссия ҳамда Регламент талабларининг ўрни бор эканлигини, саломатлигимиз масаласи ҳар қандай натижадан устунроқ эканлигини унутмайлик.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика