Latest news

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

“Истанбул” футболчилари захира ҳакамининг ирқчилик ҳаракати туфайли ПСЖга қарши баҳсни давом эттиришни хоҳламагани маълум қилинди News

“Истанбул” футболчилари захира ҳакамининг ирқчилик ҳаракати туфайли ПСЖга қарши баҳсни давом эттиришни хоҳламагани маълум қилинди

“Истанбул” клуби ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-тури доирасида ПСЖга қарши баҳсда ирқчилик сабаб юзага келган ҳолат юзасидан баёнот берди.

“Ёрдамчи мураббийимиз Пьер Вебо 4-ҳакам томонидан ирқчилик ҳаракати қурбони бўлганлиги сабабдан ўйинчиларимиз майдонга қайтишдан бош тортди”, — дейди “Истанбул” клуби баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ—“Истанбул” баҳси 1-бўлимда захира ҳаками Себастиан Кольцескуннинг “негру” (румин тилидан таржима қилинганда қора маъносини беради) сўзини ишлатгани сабаб катта можаро келиб чиқди ва ўйин тўхтатилди. Бош ҳакам Овидиу Хацеган захира ҳакамидан “Истанбул” мураббийлар штабидан кимни четлатиш ҳақида сўраганида у “негру” деб жавоб берган.

Шундан сўнг ўйин тўхтатилди. Орадан 10 дақиқа ўтиб “Истанбул” футболчилари кийим алмаштириш хонасига йўл олди. Кейин ПСЖ футболчилари ҳам шу йўлни танлади.

ВИДЕО. ПСЖ - "Истанбул" учрашуви тўхтатилди 

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика