Latest news

10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  1 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  2 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  1 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  6 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  15 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  9 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  18 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  12

Испания чемпионати. “Барселона” йирик ғалабага эришди ва яна пешқадамга айланди News

Испания чемпионати. “Барселона” йирик ғалабага эришди ва яна пешқадамга айланди

Испания чемпионатининг 26-турида “Барселона” ўз майдонида “Селта”ни тор-мор этди.

Биринчи бўлимнинг ўрталарига келиб Месси кетма-кет учта рақибни доғда қолдириб, ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди. Кейинчалик Месси жамоадоши Неймарни қулай вазиятга чиқарди. Бразилиялик футболчи эса яқин масофада турган бўлишига қарамай тўпни дарвозабон устидан ошириб тўрга йўллади. Иван Ракитич эса офсайддан гол уриб ҳисобни йириклаштирди. Кейинчалик бурчак тўпи тезлик билан ўйинга киритилгач, марказий ҳимоячи Самуэл Юмитити ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Ўйинга якуний нуқтани ҳам учрашувнинг энг яхши футболчисига айланган Месси қўйди. У чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни ҳимоячининг оёқлари орасидан яқин бурчакка йўллади – 5:0.

Бу ғалабадан кейин “Барселона” очколари сонини 60 тага етказиб, Ла Лига турнир жадвалида пешқадамликни ўз қўлига олди. Улардан битта кам ўйин ўтказган “Реал” пешқадамдан бир очкога ортда қолмоқда.

Испания чемпионати, 26-тур.

“Барселона” – “Сельта” 5:0

Голлар: 1:0 – 24 Месси, 2:0 – 40 Неймар, 3:0 – 57 Ракитич, 4:0 – 61 Умтити, 5:0 – 64 Месси.

Барселона”: Тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Сержи Роберто (Иньеста, 67), Ракитич, Бускетс (Маскерано, 61), Рафинья, Неймар (Денис Суарес, 70), Месси, Суарес.

Сельта”: Альварес, Гомес, Кабраль, Кастро, Ронкалья, Васс (Диас, 68), Радоя, Бонгонда (Систо, 51), Мальо, Гвидетти (Хосабед, 62), Аспас.

Огоҳлантириш: Бускетс (20), Кабраль (36), Радоя (38), Гомес (49).


Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика