Latest news

02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  267 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

Ислом Тўхтахўжаев - “Шеньянг Урбан” яратиб берган шароитлар, кечадан рестарт олган Бундеслига, Хитой чемпионатининг қачон бошланиши ҳақида News

Ислом Тўхтахўжаев - “Шеньянг Урбан” яратиб берган шароитлар, кечадан рестарт олган Бундеслига, Хитой чемпионатининг қачон бошланиши ҳақида

Жорий мавсумда илк бор легионерга айланиб, Хитойга йўл олган ҳамюртимиз Ислом Тўхтахўжаев ўз клуби сафида машғулотларни давом эттирмоқда.

Биз бу борада миллий терма жамоамизнинг ҳимоячиси билан боғланиб фикрлари билан қизиқдик.

“Хитойда вазият борган сари енгиллашиб бормоқда. Коронавирус асосан хориждан келган фуқароларда аниқланмоқда. Бир кунда иккита ёки учта янги касалланиш ҳолати қайд этилмоқда.

Бизга чемпионат баҳслари июнь ойининг ўрталарида бошланади дейишганди, лекин жим бўлиб қолишди. Шу кунларда федерацияда катта йиғилиш бўлиши кутилмоқда. Унда барча масалалар кўриб чиқилади деб ўйлайман. Шундан сўнг аниқ санасини айтишса керак.

Жамоамиз билан бир кунда икки маҳал ёки бир маҳалдан машғулотларни олиб бормоқдамиз, ҳамма футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. “Шеньянг Урбан” ўз олдига юқори лигага чиқишни мақсад қилган. Чемпионат бошланса буни қай даражада исботлай олишимизни кўрсатамиз.



Мураббий барча ўйинчиларни илиқ кутиб олди. Хитойликларни бунчалик очиқкўнгил эканликларини кутмагандим. Жамоада ингилис тилини биладиганлар бор ўшалар орқали қолганлар билан мулоқот қилмоқдаман.

Рамазон ойида кун тартибим бошқаларга қараганда бироз фарқ қилмоқда. Рўза тутишим учун клуб барча шароитларни яратиб берган. Бунинг учун уларга катта раҳмат айтиб қоламан.

Кечадан яна Европага катта футбол қайтди. Ўзим Дортмунднинг “Боруссия” жамоасининг ўйинларига бефарқ эмасман. Чемпион номи бу мавсум ҳам ўзгармаса керак. “Бавария” бу борада устун. Германия футболи бошқа чемпионатларга қараганда тезроқ. Шунинг учун кузатиб бораман”,- дейди ўзбекистонлик футболчи.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика