Latest news

21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  5 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  26 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  19

Ислом Аҳмедов: "Машъал" вазият яратгани йўқ, бизнинг хатолардан кейин гол уришди" News

Ислом Аҳмедов: "Машъал" вазият яратгани йўқ, бизнинг хатолардан кейин гол уришди"

"Навбаҳор" - "Машъал" (0:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар ёрдамчи мураббийи Ислом Аҳмедов қатнашди.

"Биринчи ўйин доим қийин бўлади. Оддий иккита хато туфайли мағлуб бўлдик. Биринчи бўлимда у қадар ўйинимиз чиқмади. Йигитларда бироз саросима бўлди, иккинчи бўлимда ҳужумкорликни оширдик. Аммо гол ура олмадик. Устунлик биз томонда бўлди, бироқ натижа ижобий бўлмади. "Машъал"ни табриклайман. Меҳмонда ғолиб чиқиш доим қийин. Бу - футбол. Футболчиларимизнинг ҳаракати у қадар ёмон эмас. Машғулотда қилган ишимизни майдонда қила олсак барчаси яхши бўлади", - дейди Ислом Аҳмедов.

- Бахтиёр Ашурматовнинг йўқлиги таъсир қилдими?

- Албатта. Бош мураббийнинг йўқлиги сезилади. Осиё Кубогида иштирок этиб қайтди, 10 кун жамоа билан бирга бўлиб яна сафарга жўнаб кетди. Лекин йигитларнинг ҳаракати ёқди. Агар ўйин бўлмаганида танқидларга тайёр эдим. Жуда кўп вазиятлар бўлди.


- Ҳимоячиларнинг қўпол хатоси ҳақида...

- Бобур Акбаров оддий вазиятда хатога йўл қўйди. Алишер Саматовга раҳмат ўз жойида турганди. Бунинг барчаси биринчи ўйиннинг босими туфайли бўлди.


Жамоа футболчиларига фақат ҳужум қилиш борасида кўрсатма берамиз. 


- Жамоа тизимида ёшлар жамоаси, биринчи лига, академияга эътибор кучайиши керак эмасми?

- Бу борада кеча раҳбарият билан гаплашдик. Албатта академия бўлса яхши, таркиб ҳар йили ўзгараверса жуда ёмон.


- Бугунги баҳсда жамоанинг ҳужумларида якун бўлмади?

- "Машъал" вазият яратгани йўқ, бизнинг хатолардан кейин гол уришди. Биз эса ҳужум қилиб вазиятлар яратдик. Рақибдан бундан кучлироқ ўйин кутган эдим. Агар футболчиларимиз ўйнай олишмаганида тан олиб жим ўтирардим. Кейинги ўйин кўрасизлар бундан ҳам яхши ўйнаймиз. 


- Шахбоз Эркинов кейинги ўйинларда майдонга тушадими?

- У бугун Малайзиядан қайтиб келди. Албатта, унинг хизматларидан фойдаланамиз. 


- Улуғбек Бақоевнинг захирадан майдонга туширилиши тактик йўлмиди?

- Ҳа, тажрибали ҳужумчини тушурдим. У тезда вазиятлар яратди. Таркибимизда яхши ҳужумчилар бор, Бақоев, Эркинов... Голлар тез орада келади. 


- Ашурматов йўқлигида жамоага сиз жавобгар бўласизми?

- Бахтиёр Аъзамович Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қабул қилиб олди. У ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Унга ҳам, бизга ҳам қийин. Шу боис барчадан "Навбаҳор"га ишонишларини сўрардим. 31 март куни саралаш баҳслари тугайди. Шундан сўнг Ашурматов яна жамоага қайтиб ишлашда давом этади. Шогирдим мендан ёрдам сўради, шу боис йўқ демак Наманганга келиб ишлаяпман. Ҳеч қандай пул ёки бошқа нарса ҳақида ўйламаяпман.


Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика