Latest news

20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  1 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  4 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлар  12 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  7 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  10 16:14910 та гол урган Роналду: "1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ"  15 15:35Рубен Аморим "Олд Траффорд"да МЮга қарши майдонга тушганини биласизми?  1 15:00Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 14:34Аморим ёшлардан таркиб топган МЮ ҳақида: "Бизга вақт керак дейишни хоҳламайман, улар тайёр"  3 13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  2 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  22 12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  4 12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  8 12:18Рубен Аморим: "МЮ илк кунлардан қўрқмасдан ўйнаши керак"  1

Иқбол Маликжонов: “Мақсадим жамоам билан улкан натижаларни қўлга киритиш” News

Иқбол Маликжонов: “Мақсадим жамоам билан улкан натижаларни қўлга киритиш”

Ўтган ҳафтада Фарғонада бўлиб ўтган “Универсиада-2016” спорт ўйинларининг футбол тури бўйича ўтказилган мусобақасида мезбонлар – Фарғона вилояти терма жамоаси кумуш медални қўлга киритди.

Тажрибали мутахассис Баҳром Ҳайдаров бошқарган жамоа сафида “Қўқон-1912” клуби вакили Иқбол Маликжонов ҳам бор эди. Ушбу мавсумнинг кашфиёт футболчиларидан бири бўлиши кутилаётган ёш ярим ҳимоячи билан қисқача суҳбатда бўлдик.

– “Универсиада-2016” спорт мусобақасидан олинган таассуротлар билан ўртоқлашсангиз?

– Таассуротларим билан олам. “Универсиада-2016” юқори савияда ташкил этилди. Мусобақанинг ҳар бир куни ҳаётимдан усмас из қолдирди. Айниқса, кумуш медал олганимдаги ҳолатимни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди. Мусобақа сабаб бошқа вилоятда таҳсил олаётган талабалар билан танишдик, фикр алмашдик. Бу биз учун катта тажриба бўлди.

– “Универсиада-2016”да кумуш медал соҳибига айландингиз…

– Айни дамда, Фарғона давлат университетининг иқтисодиёт факультетининг иккинчи курс талабасиман. Ўқишни тугатганимдан кейин иккинчи мутахассислик бўйича таҳсил олмоқчиман. Демак, менда кейин “Универсиада”да қатнашиш имконияти бўлиши мумкин. Кейинги сафар вилоятимиз терма жамоаси билан олтин медални қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

– Қайси ўйин сиз учун қийин бўлди, ярим финалми ёки финал?

– Одатда бундай мусобақаларда осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. Лекин рим финалда катта куч сарфлаганимиз боис, ҳал қилувчи баҳсда бироз қийиналдик. Тошкент шаҳри терма жамоаси сафида бир қатор ўзбек футболининг юлдузлари тўп суришди. Бизнинг таркибимиз ҳам кучли эди. Аммо финалда омадимиз келмади. Ушбу баҳсда ким биринчи бўлиб тўп киритса ўша ғалаба қозониши мумкин эди. Рақибимиз иккита тезкор гол киритиб, ғолибликни қўлга киритди.

– Ўтган йили Ёшлар лигасида тажриба тўлаб, жорий мавсумда Олий лигада ўйнай бошладингиз. Элитадаги дебютингиз ҳақида нима дея оласиз?

–  Ҳар бир ёш футболчи кучлилар сафида тўп суришни орзу қилади. Менинг ҳам ниятим амалша ошиб, 3-тур доирасидаги “Андижон”га қарши кечган баҳсда Олий лигадаги дебют ўйинимни ўтказдим. Ўша учрашувда захирадан майдонга тушдим. Кейин эса Қаршида “Насаф” билан бўлган беллашувда асосий таркибда ҳаракат қилдим. Тан оламан, бошида ҳаяжон бўлди. Лекин кейинчалик ўзимга бўлган ишончни ҳис эта бошладим. Менинг мақсадим жамоам билан улкан натижаларни қўлга киритиш.

Кези келаганда, менга ишонч билдирган барча мураббийларимга миннатдорчигимизни изҳор этмоқчиман. Шунингдек, бизни доим қўллаб-қуввталаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди.
«Футбол Экспресс» газетасидан олинди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика