Latest news

14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  12 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  15 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  3 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  1 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  15 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  8 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  16 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  14 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1

Иордания терма жамоаси Фаластин ва Ливия билан ўртоқлик учрашувини ўтказади News

Иордания терма жамоаси Фаластин ва Ливия билан ўртоқлик учрашувини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш плей-оффидаги рақиби - Иордания терма жамоаси Фаластин ва Ливия терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Иордания Футбол Уюшмаси берган маълумотга кўра, Иордания миллий терма жамоаси мураббийлар штаби илтимосига кўра терма жамоа 6 август куни Фаластин, 9 август куни эса Ливия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Мазкур учрашувлар Ҳуссам Ҳассан бошчилигидаги Иордания терма жамоаси учун 15 август куни Сурияга қарши ОК-2015 саралаш ўйини, шунингдек сентябрь ойида Ўзбекистонга қарши ЖЧ-2014 плей-офф ўйинларидан олдинги тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Иордания терма жамоаси бош мураббийи Ҳуссам Ҳассан, мазкур ўртоқлик учрашувлари терма жамоа футболчиларининг жисмоний ҳолатини текшириб олиш учун яхши имкониятлигини таъкидлади. «Футболчиларнинг техник ва жисмоний имкониятларини билиб олиш учун ушбу ўртоқлик учрашувлари биз учун муҳим. Фаластин ва Ливияга қарши ўйинлар орқали Сурия терма жамоасига қарши муҳим ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ушбу учрашувда ижобий натижага эришиш биз учун муҳим аҳамият касб этади. Айнан Сурияга қарши учрашувдан сўнг 6 ва 10 сентябрь кунлари Ўзбекистонга қарши ЖЧ-2014 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўришни бошлаймиз», - дейди Иордания терма жамоаси бош мураббийи.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14 август куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов мазкур ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларнинг рўйхатини эълон қилгани ҳақида аввалроқ маълумот бергандик.

Эслатиб ўтамиз, Иордания терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш плей-офф босқичида Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасига рақиблик қилади. Мазкур терма жамоалар ўртасидаги плей-оффнинг дастлабки ўйини 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилса, жавоб ўйинига 10 сентябрь куни Тошкент мезбонлик қилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика