Latest news

08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  1 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  7 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  3 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  59 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2

Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)? News

Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?

Бугун Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган марказий қарама-қаршилик бўлиб ўтади.

Қаршида "Насаф" жамоаси "Бунёдкор"ни қабул қилади. Бу икки жамоа тўқнашуви ҳар бир даврда ўз принципиаллигини йўқотмаган, айниқса охирги йилларда улар иштирокидаги ўйинлар ўта муросасиз, тенг курашлар остида кечмоқда. Бу йил ҳали мағлубиятга учрамаган "Насаф" ва кутилганидан яхши натижалар қайд этаётган "Бунёдкор", мусобақа жадвалидаги тафовутнинг кичиклиги ўйинга бўлган қизиқишни янада ошириши турган гап. 


1. Бошдан баланд учган "қалдирғочлар"

Илёс Зейтуллаев бу йил ниҳоят ўзи истаган жамоани шакллантира оляпти. Унинг жамоаси жорий мавсумда 8 та ўйинда 4 ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият қайд этган. Суперлигада энг кам гол ўтказган учинчи жамоа бўлиб турибди. Охирги 3 йилда пастки ўринларда юрган жамоа учун кучли учликда ҳаттоки бешталикда бўлиш ҳам яхши натижа ҳисобланади. Аммо жамоа ўзининг натижалари, шаклланган ўйини билан футбол оммасини юқорида юришга ўргатиб бормоқда. 

Боз устига кеча "Динамо"нинг ғалабаси ва онлайн жадвалда кўтарилиб олгани "Бунёдкор"ни ўйинга янада сергак торттириши аниқ. Иккинчи омил, "Қўқон-1912"дан учраган тасодифий мағлубиятдан сўнг рақиб "Насаф" эканлиги руҳан яхшироқ ҳозирлик кўришга чақиради. Жамоа бу мавсум фақат бир бор сафарга чиқди, Қаршида "Шўртан"дан устун келди, холос. "Насаф"га қарши ўйин иккинчи меҳмон ўйини ҳисобланади. У ҳам бўлса Қаршида. 

2. "Насаф" ҳақида икки оғиз 

Рўзиқул Бердиев жамоаси одатдагидек мавсумни ўтказмоқда дея оламиз. Жамоа барқарор йўлда, кетма-кет очколарни қўлга киритиб келяпти, мағлубиятсиз серия давом этмоқда. Футболчилар биринчи даврани юқори темпда якунлаб қўйишади ва ҳақиқий босим иккинчи даврада юзага келади. Бунда "Насаф" иштирок этаётган мусобақалар қаторига энди Элит ОЧЛ қўшилади. Табиийки юклама икки ҳисса ортади. Тақвим янада зич кўриниш олиши эҳтимоли бор. Мана шу паллада жисмоний ҳолат, футболчиларнинг функционал тайёргарлиги, таркибдаги ротациялар қандай эканлигига баҳо бериш имкони пайдо бўлади дея оламан. "Аждарлар"нинг Суперлигадаги ишлари жойида. 

3. "Бунёдкор" Қаршида қандай ўйнашни билади

Юқорида айтганимдек жамоаларнинг охирги йиллардаги ўйинларида тенглик кузатиляпти. Қизиғи шуки, "Бунёдкор" ўзининг энг ёмон ҳолатида ҳам айнан "Насаф"га қарши ўйинларда куч топа олади. Жамоа охирги маротаба рақибига 2022 йилги мавсумнинг биринчи даврасида мағлуб бўлган. Кейинги 5 та учрашувнинг 4 тасида дуранг, 1 тасида "Бунёдкор" ғалаба қозонган. Қаршида сўнгги бор 4 йил олдин 2021 йил Шуҳрат Мақсудов бошчилигида енгилган (0:5). Дейлик, "Бунёдкор" "Қўқон-1912" га бир маротаба омадсизлик туфайли ютқазиб қўйди, унда руҳан тиклана олмаслик сабаби асосий планда эди. Лекин "Насаф", "Пахтакор", ОКМК билан учрашувлар умуман бошқача руҳ ва темпда ўтади. 

Охирги 5 та ўйин

25.10.2022. "Насаф" - "Бунёдкор" 1:1

17.04.2023. "Бунёдкор" - "Насаф" 1:1

24.09.2023. "Насаф" - "Бунёдкор" 0:1

13.05.2024. "Насаф" - "Бунёдкор" 0:0

28.09.2024. "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2

4. Ҳакамлар

Бугунги учрашув бош ҳаками Олим Тўйчибоев бу йил Суперлигада "Бунёдкор" иштирокидаги 1 та ўйинда ишлади, унда "Сурхон" 3:1 ҳисобида мағлуб этилди. Ушбу ҳакам 2024 йил Тошкентда ўтган "Бунёдкор" - "Насаф" баҳсида ҳам фаолият юритган (2:2). Икки жамоа бу рефери ишлаган учрашувларда мағлубиятга учрамаган. 

5. Тахмин

Афтидан кичик устунлик "аждарлар" томонидадир ҳар ҳолда мезбон. Лекин юқоридаги факторлар, жамоаларнинг имкониятлари бугун майдон эгаларининг очко йўқотишига ва дурангга ишора қилмоқда. "Бунёдкор" агар техник хатолар кузатилмаса тартибли ҳимояни ушлаб қолади ва олдинда кўп вазият яратишга ҳаддан ташқари кўп куч сарфламайди. Яна бир нарса, бугун Илёс Зейтуллаев ўтган тур хато қилган дарвозабон Ҳамидулло Абдунабиевга бугун муҳим баҳсда ишонч билдирадими ёки йўқ? Агарда дарвозабонга имконият берса шахсан менда Зейтуллаевга нисбатан ҳурмат икки ҳисса ошади, чунки хато қилган дарвозабонни алмаштирмай яна ўзини кўрсатишига қўйиб бериш ақлли мураббийнинг иши ҳисобланади. Агарда бошқа қарорга келса, захирада бемалол ротация қила оладиган Абдумавлон Абдужалилов бор. Нима бўлганда ҳам мураббийнинг қарори. Мен учун эса шунчаки қандай юриш қилиши қизиқ.

"Насаф" ўз услубини сақлаб қолади ва олдинги чизиқда вазиятларни рақибга қараганда кўпроқ содир этади. Бердиевга ҳужумни якунлайдиган ижрочилар борлиги, уларнинг маҳорати қўл келиши мумкин. 

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика