Latest news

09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  0 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  4 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  11 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  6 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  46 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6

Интервью. "Хорватиядаги турнирда футболчиларимиз техник жиҳатдан ютқазишмади. Бироқ..." — Улуғбек Мирзаев News

Интервью. "Хорватиядаги турнирда футболчиларимиз техник жиҳатдан ютқазишмади. Бироқ..." — Улуғбек Мирзаев

Хабарингиз бор, яқинда "Бунёдкор" академиясининг 3та ёш тоифасидаги жамоаси Хорватияда ташкил қилинган "Dalmatinco cup" мусобақасида иштирок этиб қайтди.

Европанинг бир қанча номдор клублари академияси тарбияланувчиларига қарши майдонга тушган кичик “қалдирғочлар” учун мазкур турнир ўзига хос халқаро тажриба вазифасини ўтаб бергани шубҳасиз. Биз шу билан бир қаторда асосий жамоа фаолиятига ҳам тўхталган ҳолда "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаевни суҳбатга чорладик. 

Хорватия жамоалари билан бу ёшдаги футболчиларимиз тенгма-тенг ўйнашди. Ҳозирги ҳолатда техника томондан футболчиларимиз енгилишмади. Улар билан тенгма-тенгмиз, деб ўйлайман. Бироқ, рақибларимизнинг жисмоний ҳолати ҳайрон қолдирди. Бизнинг футболчилардан 2-3 ёш каттага ўхшайди. Бўйлари баланд, бақувват. Шу томондан қийин бўлди. Бу борада ҳам улардан сўрадик. Эсингизда бўлса, 2013 йил БААда ўтган U-17 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Хорватияни мағлуб этган эдик. Ўшанда юлдуз ҳисобланган Ален Халилович миллий жамоага етиб келмади. Шунга қарамай Хорватия катта футболда 2018 йил Жаҳон чемпионатида финалгача етиб келди. Аммо бизда катта футболда ўйинчиларимиз бунчалик муваффақиятга эриша олмаяпти. 

Мутахассисларнинг айтишича, ҳозир футболчиларимиз бир хил. Лекин йиллар ўтган сари жисмоний ва тактик томондан кучли мураббийлар қўл остида шуғулланиши туфайли ҳозир сезилмаётган фарқ юзага чиқиб келади. Буни бир кунда йўқ қилиб бўлмайди. Мазкур йўналишда изланиш олиб борамиз. Айни пайтда ният қилиб турибмиз академиямиздаги болалар гуруҳларига камида 2тадан мураббий қўямиз. Умуман олганда, "Бунёдкор" академияси футболчилари Хорватиядаги мусобақани безаб беришди. Йирик ҳисобларда мағлубиятга учрашмади, гуруҳларда охирги ўринларда қолиб кетишгани йўқ.


 




Cуҳбат давомида асосий жамоа билан боғлиқ жараёнларга ҳам тўхталиб ўтилди. Ўтган мавсум терма жамоа таркибида Швецияга қарши учрашувда жароҳат олиб сафдан чиққан Фарруҳ Икромовнинг қачон сафга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб олдик. 


— "Бунёдкор" жароҳат олганларни ташлаб қўймайди. Бемалол айтишим мумкин, ҳар йили 10га яқин футболчиларни оёғи жарроҳлик амалиётидан ўтказилади. Ўтган йили  ушбу кўрсаткич 12 нафарни ташкил қилди. Жиддийларини айтяпман. Футзал, аёллар, U-19 жамоалари футболчиларига бу борада ёрдамимизни берганмиз. Ҳозирда бир футболчимизнинг елкаси чиқиб даволанмоқда. Машғулотларда иштирок этаётгани йўқ. Профессионал равишда шартнома тузилган. Бизнинг мажбуриятимиз бор. Шунга яраша маошлари тўлаб берилади. Чунки футболчи бугун керак, жароҳат олса четга чиқиши нотўғри нарса. Фарруҳ Икромов фитнес мураббийи билан икки маҳалдан шуғулланмоқда. Иккинчи даврада қайтишига умидимиз бор.  

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика