Latest news

11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  17 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5

Интервью. Рустам Абдухамидов футболдаги кумири, Сергей Лебедевнинг иш услуби, Неймар ва Азарни кузатиб бориши ҳақида News

Интервью. Рустам Абдухамидов футболдаги кумири, Сергей Лебедевнинг иш услуби, Неймар ва Азарни кузатиб бориши ҳақида

А ПРО-Лига 21-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Рустам Абдуҳамидов сайтимизга интервью берди.

Рустам, аввало бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Ушбу учрашувда иккита гол киритдингиз. Таасуротлар қандай?

Кетма-кет 3 та турда мағлубиятга учраганлигимиз сабабли бугунги ўйинда бизга ғалаба жуда зарур эди. Аввалги мағлубтятлар жамоамизга руҳий томондан ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаганди Ўтган учрашувларда йўл қўйилган хатолардан хулоса қилдик, ўз устимизда янада кўпроқ ишладик ва бугунги ўйинда ғалаба қозондик.
Биласизми ўша биз мағлубиятга учраган баҳсларда рақиб жамоалардан ўйин томонлама ютқазмаган эдик, шунчаки вазиятлардан фойдаланишда бизга совуққонлик етишмади. Масалан "Хоразм" билан ўйинни оладиган бўлсак, бу учрашувда биринчи бўлиб гол урган жамоа ғолиб бўлиши учун катта имкониятларга эга бўларди. "Хоразм" гол киритди ва якунда ғалаба қозонди. Бизда ҳам гол киритиш учун имкониятлар бўлди, афсуски кўпгина вазиятларда биздан омад юз ўгирди. "Оқ-тепа"га қарши баҳснинг дастлабки 15 дақиқасида бизда гол киритиш учун жами 4 та қулай имкониятлар юзага келганди, фойдалана олмадик. Агар бутун ўйин давомида 100 фоизлик имкониятларимизнинг ўзидан фойдаланганимизда камида 5 та гол киритган бўлардик.

"Шўртан"га қарши учрашувдан олдин бизда ортга йўл йўқ эди, бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Шу сабабдан мазкур ўйинга финал учрашувидек майдонга тушдик. Киритган голларимга келсак, бу голлар фақат меники эмас, бу бутун жамоадошларимнинг меҳнати эвазига юзага келган голлар. Биласизми, ўзи гол киритишдан кўра менданда қулайроқ вазиятда турган жамоадошимга тўп узатишни маъқул кўраман. "Шўртан"га қарши баҳсдаги биринчи голимга жамоадошим Файзулло Жуманқўзиев менга жуда қулай узатма берди, бир ҳимоячини ортда қолдирдим ва гол киритдим.


Мана шу биринчи голинингиз жуда ажойиб чиқди. Бу фаолиятингиздаги энг чиройли голингизми?


Йўқ, авваллари "Қўқон-1912" жамоасида ўйнаб юрганимда бунданда чиройли голларни киритганман. Умуман олганда менга энг муҳими гол киритиш ёки гол киритишдан кўра жамоам ғалабасига ўз ҳиссамни қўшишим деб ҳисоблайман.


Бугунга қадар ўйнаган жамоаларингиз ҳақида...

2013 йилда таниқли мураббий Тоҳир Кападзенинг таклифига кўра "Қўқон-1912" жамоаси сафига қўшилдим. Қўқонда анча муддат ўйнадим.

Кейинчалик "Цементчи", "Ёзёвон-Лочинлари" жамоалари сафида майдонга тушдим. 2017-йилда Шерзод Зокировнинг тавсиясига асосланиб "Истиқлол" жамоаси сафига қўшилдим. Мана шундан бери "Истиқлол" сафида ўйнаб келмоқдаман, бу жамоани жуда яхши кўраман. Агар ўзлари кетказишмаса агар, бу жамоадан кетиш ниятим йўқ. Тўғриси ҳозиргача Суперлига ва ПРО-Лига жамоаларидан таклифлар олдим. Лекин "Истиқлол" раҳбарияти жамоада қолиб ёрдам беришим кераклигини айтишди ва рози бўлдим.



Рустам Абдуҳамидов Европада қайси жамоага мухлислик қилади?


Европада фақат "Ливерпуль"га мухлислик қиламан.

- Футболдаги кумири (севимли футболчиси) ким?


Футболда ўз позициямда ўйнайдиган барча футболчиларнинг ўйинларини кузатиб бораман ва улардан ўрганаман. Масалан машҳур футболчилардан Неймар ва Азарларни кузатаман. Футболдаги кумирим эса битта - "Нефтчи" афсоналаридан Иқбол Акрамов, бошқаси эмас.

Жорий мавсумда "Истиқлол" жамоасининг Суперлига йўлланмасига эга чиқиши имкониятларини қандай баҳолайсиз?


А ПРО-Лигада яна 7 та тур қолди. Мазкур учрашувларнинг барчасида ғалаба қозона олсак, демак Суперлига йўлланмасига эга чиқамиз. Бошқа жамоалар натижаларини таҳлил қилгандан кўра, шунчаки ўз ўйинларимизни ютсак бўлди.


Сергей Лебедевнинг иш услуби қандай?


Жамоамиз бош мураббийи Сергей Лебедев тактик жиҳатдан кучли мураббий. Лебедев ўйинга 100 фоиз тайёр бўлган футболчини майдонга туширади ва машғулотлардаги ҳаракатимиздан келиб чиқиб асосий таркибни танлайди. Шахсий фикримча, Сергей Лебедов томонидан олиб борилаётган ишлар тўғри ва келажакда ўз самарасини беради деб ҳисоблайман.



Бекзод Толибов суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика