Latest news

18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  6 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  1 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  18 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  3 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  11 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7

Интервью. Игорь Сергеев: “Бурак Йилмаздан билмаганларимни ўрганаман” News

Интервью. Игорь Сергеев: “Бурак Йилмаздан билмаганларимни ўрганаман”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев июль ойи бошида Хитой Суперлигаси иштирокчиси “Бейжинг Гоан” клубига кўчиб ўтди.

Ўтган йил олий лига тўпурари бўлган футболчи Хитой клубига ижарага берилгани эълон қилинди. Биз легионерга айланган Сергеев билан суҳбатлашишга қарор қилдик. Дастлабки саволимиз табиийки трансфер қандай содир бўлгани билан ҳақида бўлди.

"Бейжинг Гоан" ва "Пахтакор" ўзаро музокара ўтказишди. Якунда тошкентликлар мени Хитой клубига ижарага беришди. Бундан албатта хурсанд бўлдим", - дея ўз фикрларини бошлади Игорь Сергеев.  

- Клуб сизни қандай қабул қилди?
- Клуб яхши қабул қилди. Барча йигитлар мени қўллаб қувватлашмоқда. Ҳозирча тил борасида бироз қийинчиликлар бор. Аммо мен барчасидан қониқаяпман. Бундан ташқари жамоада дўстим Егор Кримец ҳам борлиги менга кўникиш учун ёрдам бермоқда. Мураббийлар ҳам менга ёрдам бермоқда. Раҳбарият ҳам ўйинларга келиб футболчиларга омад тиламоқда, бу албатта қувонтирмай қўймайди. Бир сўз билан "Бейжинг" яхши қабул қилди дея оламан.



- Хитойда дастлабки кунларда сизни нима хайрон қолдирди?
- Одамларнинг жуда кўплиги. Меҳмондўст халқ. Бу ерда кўплаб руслар бор экан. Рус ва ўзбек таомлари пиширлиадиган ресторан ва кафелар ҳам бор экан. Бу ерда барчаси режа бўйича ташкил этилади, яъни тартиб энг юқори даражада.

- Бош мураббий сиздан нима кутмоқда?
- Ҳужумчидан нима кутиш мумкин? Гол албатта. Мени айнан шу боис ҳам жамоага олиб келишгани табиий ҳол. Қандай гол уришим муҳим эмас. Албатта мураббийнинг ўз тактик ўйланмалари ҳам бор, уларга кўникиш қийинчилик туғдирмайди.

- Бурак Йилмаз билан рақобатлашиш қийин бўлмаяптими?
- Мен янги жамоага келдим. Янги муҳит, янги мамлакат, янги менталитет. Қийинчиликлар бор. Аммо Хитойда ўйинлар жуда кўп ва тақвим жуда зич. Шу боис иккаламизга ҳам имкон берилишига ишонаман. Барча ўйинларда битта ўйинчини ўйнатишнинг имконияти йўқ. У жуда юқори даражадаги футболчи ҳисобланади. Буракдан билмаганларимни ўрганаман. Рақобат? Буни мураббий ҳал қилади деб ўйлайман.

- Хитой Суперлигасида ўйнашга улгурдингиз. Таассуротлар қандай?
- Ажойиб. Кучли лига, кучли жамоалар, тезроқ, кескин ўйнашади. Фақат Хитойда ҳаво бироз димроқ экан. Бунга тезда кўникиш мумкин. Умуман олганда таассуротлар ажойиб.

- “Бейжинг Гоан” ва “Пахтакор”нинг машғулотлари нималарда фарқ қилар экан?
- Барча нарса. Тўғри одатий ҳаракатлар дунёнинг барча клубларида бир хил. Аммо машғулотлар жараёни буткул бошқача. Машғулотлар Ўзбекистонда машғулотлар кечки пайт ўтказиларди, Хитойда эса машғулотлар тонгда бўлмоқда.

- Жамоанинг ва шахсан сизнинг мақсадингиз қандай?
- Менинг мақсадим жамоага тезда қўшилиб кетиш. Ҳар бир вазиятдан гол уриш, ўсишда давом этиш. Ҳали жуда кўп меҳнат қилишим керак. Клуб Хитой пойтахти шарафини ҳимоя қилади. Битта яхши инсон айтганди: “Бейжинг Гоан” ҳам “Пахтакор”, фақат Хитойда жойлашган. Ҳар бир мусобақа ва ҳар бир ўйинда ғолиб бўлишни истайди. Клуб катта тарихга эга. Камдан-кам ҳимоявий футбол кўрсатиб асосан вертикал ҳужум қилади. “Бейжинг” доим ўз олдига фақат максимал мақсадларни қўяди.



- Легиоинерга айландингиз. Бу терма жамоадаги фаолиятингизга қандай таъсир қилади? Буни қандай ижобий ва салбий жиҳатлари бор?
- Тўғриси мен буни фақат ижобий томонларини кўраяпман. Ҳар ҳолда хориж клубида ўйнайман бу терма жамоага фақат фойда келтиради деб ўйлайман. Бу мен учун янги чорлов ва янги мақсадлар сари интилиш имконияти беради. Насиб қилса “Бейжинг Гоан”даги фаолиятим орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам кўп фойда келтираман.

- “Пахтакор” клуби ва унинг мухлисларига қандай тилакларингиз бор?
- “Пахтакор”га фақат ва фақат омад тилайман. Иккинчи даврадаги барча ўйинларда ғолиб бўлишини истайман. Агар шундай бўлса мухлислар ҳам хурсанд бўлишади. Жамоадан жуда миннатдорман, у менга барчасини берди. Қаерда бўлсам ҳам бутун юрагим ва қалбим билан ушбу клуб мухлиси бўлиб қолавераман. Ҳар доим чемпион бўлишини ва совринлар ютишини тилайман. Менинг кетганимдан хафа бўлган мухлисларга нима дейман? Хафа бўлманглар, ҳаёт давом этади. “Пахтакор” ўз академияси билан машҳур. Ҳали мендан ҳам кучли ҳужумчи етишиб чиқади. Бунга ишонаман.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика