Latest news

15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  0 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  13 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3

Интервью. Эрве Ренар: "Эндиги мақсадим - Саудия Арабистонини жаҳон чемпионатига олиб чиқиш" News

Интервью. Эрве Ренар: "Эндиги мақсадим - Саудия Арабистонини жаҳон чемпионатига олиб чиқиш"

Мураббийлик фаолиятининг 10 йилдан зиёд қисмини Африкада ўтказган Эрве Ренар июль ойидан Осиёда иш бошлади.

51 ёшли франциялик мутахассис жаҳон чемпионати саралаш босқичида биз билан битта гуруҳда курашаётган Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Маълумот учун, Эрве Ренар турли йилларда Африканинг учта жамоаси - Замбия, Кот-Д’Ивуар ва Марокашни бошқариб, 2012 йил Африка Миллатлар Кубогида Замбия, 2015 йил эса Кот-Д’Ивуар билан чемпионликни қўлга киритган. 

Дарвоқе Эрве Ренар Африка Миллатлар Кубогида иккита турли жамоани чемпион қилган илк мураббий ҳисобланади. У шунингдек, 20 йиллик танаффусдан сўнг Марокаш терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий ҳамдир. 

Шу йилнинг июль ойида Эрве Ренар фаолиятида ўзгариш рўй берди. Унга Осиёнинг гранд жамоаларидан бири Саудия Арабистонидан таклиф тушди ва франциялик узоқ ўйланиб ўтирмай араблар таклифини қабул қилди. Эндиликда Эрве Ренар фаолиятида янги саҳифа очилди деса бўлади. 

Маълумки, Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2022га боришга асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Бунинг устига “саҳро лочинлари” саралаш баҳсларида биз билан битта гуруҳда жой олган. 14 ноябрь куни Тошкентда айнан Саудия Арабистони меҳмон бўлишини ҳисобга олсак, бу жамоа ҳақидаги ҳар бир маълумот биз учун қадрли кўринади. Яқинда Эрве Ренар ФИФА расмий сайтига катта интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- Африкада узоқ муддат қолганингиздан сўнг Осиёга кўчиб ўтишга сизни нима мажбур қилди? 

- Ҳаёт мажбур қилди десам бўлади. Ўйлайманки, янги чақириқлар ҳар доим қизиқ туюлади ва сиз муваффақиятга эришишнинг янги томонларини қидирасиз. Тўғри, мен Африкада 10 йилдан зиёд ишладим, муваффақият қозондим, бироқ эндиликда ниманидир ўзгартириш вақти келганди. 


Бу орада менга Саудия Арабистонидан таклиф тушди. Узоқ ўйланмай дарҳол чақириқни қабул қилдим. Чунки мен Саудия Арабистони ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйишини билардим. Менга эса кучли жамоаларни бошқариш ёқади. Бундай таклиф мураббий фаолиятида ҳар доим бўлавермайди, шундай экан дарҳол розилик бердим. Агар биз қаттиқ ишлашда давом этсак, ўз мақсадимизга эришамиз.


- Янги мамлакатда уч ойга яқин иш ҳақида нима дея оласиз? Футболчилар сизни қанчалик яхши тушунишяпти? 

- Бу ерга келганимдан сўнг ўз олдимга қўйган биринчи режа кўплаб ўйинчиларни кузатиш эди. Мен келганимдан сўнг миллий чемпионат старт олди, қолаверса Саудия Арабистонидан тўртта клуб Осиё чемпионлар лигасида иштирок этаётганди. Бир нечта ўйинларни кўриб ўзимга маъқул келган футболчиларни ён дафтарчамга ёзиб қўйдим. 


Терма жамоани биринчи марта йиғганимда ўн кунлик йиғин ташкил этдик. Бунда асосан бир-биримизни тушунишга ҳаракат қилдик. Вақт ўтиши билан ўйинчилар мени тушуна бошлашди. Бу эса мураббий учун ниҳоятда муҳим. Менга ёқаётган томони, саудиялик футболчилар бир дақиқага бўлса-да, эътиборни ўйиндан узишмайди. Албатта, майдон ташқарисидаги ўзаро суҳбат ҳам муҳим ҳисобланади. Терма жамоа йиғилганда футболчиларнинг бир-бири гаплашаётганини кўп кўраман, бу эса ниҳоятда керакли. Мен биринчи кун жамоа аъзоларини йиғиб шундай дедим: “Ҳар доим қилаётган ишингиздан роҳат олинг. Ҳар бирингиз учун терма жамоа либосини кийиш фахр бўлиши керак. Ва албатта, машаққатли меҳнатни ҳам унутмаслик лозим”. 


- Саудия Арабистони билан нимага эришишни хоҳлайсиз? 

- Биз сентябрь ойида жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини бошладик. Бу ўринда асосий мақсад “D” гуруҳини пешқадам сифатида тугатиш. Гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган ҳолда кейинги босқичга чиқишни хоҳлаймиз. Иккинчи ўрин билан йўл олиш бироз таваккал ҳисобланади, чунки жамоалар бештадан 8 гуруҳга бўлинган ва кейинги босқичга иккинчи ўриндаги жамоалардан фақат энг яхши тўрттаси чиқади. 


Олдимда турган яна бир муҳим вазифа - терма жамоага янги “қон” олиб кириш. Лекин бу ҳам натижа бериши керак. Янги ўйинчилар чақирилгани билан натижа ўхшамаса бу мен учун ёқимсиз ҳолат бўлади. Шу ўринда сизга бир гапни айтиб кетсам, Саудия Арабистонида ёш иқтидор эгалари ниҳоятда кўп, уларга фақат имкон бериш керак. Саудиялик ёшлар ўтган йил U-19 Осиё чемпионатида ғолиб чиқиб, шу йил Польшада ўтказилган U-20 жаҳон чемпионатида иштирок этишди. Мана шу футболчиларни терма жамоанинг эртаси деган бўлардим. Ўйлайманки, вақт ўтиб улар бош жамоанинг асосий ўйинчиларига айланади.


- Сизнингча, саудиялик футболчиларнинг маҳорати қанчалик юқори ва ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги дастлабки учта ўйинни қандай баҳолайсиз? 

- Қўл остимдаги футболчиларнинг маҳоратига шубҳа қилмайман. Улар техник томонлама кучли ва тўп билан доим яхши муомала қилишади. Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Саудия Арабистонидан тўртта клуб иштирок этиб барчаси гуруҳдан чиқди. “Ал Ҳилол” эса ҳатто финалга қадар етиб борди. Буни жуда катта муваффақият деган бўлардим. Терма жамоада “Ал Ҳилол”нинг етти футболчиси ўйнаяпти. Хоҳлардимки, шу футболчилар ОЧЛ бош совринини ҳам қўлга киритса. Бу улкан муваффақият бўлади. 


Менда терма жамоа билан ишлаш учун ҳали кўп вақт бўлмади. Биз фақат Малига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказдик ва шу билан саралаш ўйинларини бошлаб юбордик. Ҳозирча учта расмий баҳсда майдонга тушиб, уйда Сингапурни мағлуб этдик, сафарда Яман, Фаластин билан дуранг ўйнадик. Кўриниб турибдики, гуруҳимиз оддий эмас, ҳамма очко учун курашяпти. Лекин бу энди бошланиши, ҳали қўл остимдаги жамоа ўзини кўрсата бошлайди ва саудиялик мухлисларни хурсанд қилади.

 

- Сизнинг мураббийлик фалсафангиз қанақа? Нимани кўпроқ афзал кўрасиз? 

- Мен учун энг муҳими жамоа сифатида ўйнашдир. Биз бутун майдон бўйлаб ҳужум қилишимиз ва бунинг учун доим ақлни ишлатишимиз керак. Қачонки ҳар томонлама ҳужум қилиш ўрганилса жамоа сифатида ўсишга эришасан. Шунингдек, ўйин давомида тактикани ўзгартириб туриш ҳам муҳим. Масалан, Сингапурга қарши баҳсни олайлик. Биз ўйинни 4-2-3-1 тактикасида бошладик. Кейинчалик иккита ҳужумчи билан ҳаракатга ўтдик ва жамоам 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Яна қайтараман, бизда истеъдодлар етарли, фақат ҳамманинг бошини бир жойга қовуштириб жамоа тузишга тўғри келади. Шундагина биз энг кучли бўла оламиз.

 

- Саудиялик мухлислар сиз Африкада ишлаб муваффақият қозонганингизни, икки бор чемпион бўлганингизни жуда яхши билишади. Буни ҳис қиляпсизми? 

- Ҳа, саудиялик мухлислар ўта талабчан, улар доим ғалаба кутадилар. Сингапурга қарши ўйинда ишқибозлар терма жамоани нақадар қўллаб туришларини ўз кўзим билан кўрдим. Стадионда жудаям чиройли муҳит юзага келди. Биз кейинги беллашувларда ҳам шундай эътиборни кутамиз, зеро қийин вазифани уддалашда бу жуда муҳим аҳамият касб этади. 


- Маҳаллий мухлисларга нимани ваъда қила оласиз? 

- Тўғриси, мен катта ваъдалар беришни ёқтирмайман. Лекин бу ерга келишдан мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш эканлигини ҳам инкор қилмайман. Мен ҳар доим терма жамоа олдида турган вазифани баралла овозда айтиб келганман. Шогирдларимдан фақат чиройли ўйин ва ривожланишни кутаман. Ҳар сафар терма жамоа йиғилганда шундай дейман: “Сизлар энди клубда эмассизлар, бу ерда клубдаги каби имтиёз йўқ, аммо сизларда Ватан учун ўйнаш имкони бор. Ўйлайманки, дунёда ҳеч бир футболчи Ватан учун курашдан қочмайди”.

 

- Келинг, энди бироз ўтмишга боқиб Замбия терма жамоасидаги муваффақиятни ёдга олсак. Бу қандай юз берганди? Ҳар ҳолда Замбиядан Африка чемпиони бўлишни ҳеч ким кутмайди. 

- Мен бу жамоани энди қабул қилиб олганимда таркиб курашга чанқоқ ёшлардан иборат эди. Болалар техник жиҳатдан яхши эдилар. Энг муҳими, ўйинчилар мен айтган ҳамма нарсани қилишган. 2010 йилги Африка Миллатлар Кубоги биз учун дастлабки синов бўлди ва чорак финалга қадар етиб бордик. Замбия терма жамоаси 14 йил деганда биринчи марта чорак финалга чиқди. Орадан икки йил ўтиб чемпионликни нишонладик. Эсимда, биз жуда яхши ўйин кўрсатгандик. Ҳар бир баҳсда етарлича имкониятга эга бўлардик. Мусобақанинг ҳал қилувчи финалида Кот-Д’Ивуар билан ўйнадик. Бу жамоа ҳам кучли эди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса омад бизга кулиб боқди.

 

- Чўққига чиқиш осон, лекин қолиш қийин дейишади. Сиз дастлабки муваффақият билан чекланиб қолмай, орадан уч йил ўтиб бу сафар Кот-Д’Ивуар билан чемпионликни нишонладингиз. Бу ҳам сиз учун алоҳида аҳамиятга эга бўлса керак? 

- Менда шундай одат бор: бирорта совринни ютдимми, яна ютгим келаверади. 2015 йил Кот-Д’Ивуарни қабул қилиб олганимда ҳам масақсад битта эди: Африка Миллатлар Кубогини қўлга киритиш. Жамоада фантастик ўйинчилар бор бўлиб, уларни фақат ўз кучларига ишонтириш қолганди. 


Футболда ўйинчиларни ишонтириш жуда муҳим, шундагина жамоа кучлилигини ҳис қиласан. 2015 йил мусобақа финалида Ганага қарши ўйнадик. Қизиғи, бу ўйинда ҳам ҳисоб очилмаган ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланган. Биз дастлабки иккита голни ура олмагандик. Лекин якунда ўзимизни кўрсатиб ғолиб бўлганмиз. Эсимда, ўйиндан кейин Яя ва Коло Туре олдимга келиб бу уларнинг фаолиятидаги энг катта ютуқ бўлганини айтишганди. Футболчи ўз клубида ҳарқанча соврин ютмасин, терма жамоа сафидаги биргина муваффақият ҳам бутун умр ўчмас бўлади. 


- Шундан кейин 20 йил деганда биринчи марта Марокашни жаҳон чемпионатига олиб чиқдингиз. 

- Бу ҳам ажабтовур муваффақият бўлган. Биз энг аввало ўз олдимизга аниқ мақсад қўйиб олдик ва шундан сўнг ҳаракатни бошладик. Аксар учрашувларда рақибга нисбатан яхши ўйнаганимиз муваффақият калити бўлган дея оламан. Умуман олганда, мен қайси жамоада ишламай доим футболчилар билан илиқ муносабатда бўлишга ҳаракат қилганман. Терма жамоа йиғилганда ҳатто жароҳат олган ўйинчилар ҳам биз билан базада қолишарди. Бир сўз билан айтганда муҳит жуда яхши эди. 


- Энди бўлса Саудия Арабистони билан жаҳон чемпионатига боришни хоҳлайсиз, шундайми? 

- Албатта. Мен бир марта жаҳон чемпионатига чиқиб кўрдим ва яна бунинг мазасини тотиб кўришни истайман. Мундиалга борган сари боргинг келаверади. Ахир бу тўрт йилликнинг энг катта мусобақаси. Мен Саудия Арабистони терма жамоасини 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқиш учун бор кучимни ишга соламан. Бунга асло шубҳангиз бўлмасин. 


Х.Холиқов тайёрлади.

Rating: -27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика