Latest news

12:08"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда  0 11:40FIFA.COM: "Аббос Файзуллаев кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга"  4 11:28"Реал" Дэвис трансферига шубҳа қилмаяпти  0 10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  4 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  1 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  11 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1 08:21Про лига. Бугун Бухорога катта футбол қайтади  6 07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  2 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  8 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  14 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  5 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  3 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5

Интервью. Достон Турсунов: “Ренофа Ямагучи” Япония олий лигасига чиқмоқчи” News

Интервью. Достон Турсунов: “Ренофа Ямагучи” Япония олий лигасига чиқмоқчи”

Ўзбекистонлик ҳимоячи Достон Турсунов Осиё Кубогидан олдин Япониянинг “Ренофа Ямагучи” клуби билан шартнома тузган эди.

24 февраль куни Япония биринчи лигасида янги мавсум бошланади. Биз 1-турдан олдин Турсунов билан боғландик ва бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Нега айнан “Ренофа Ямагучи”ни танладингиз? Сизда бошқа таклифлар ҳам бормиди?

- Албатта, олдимда бир қатор вариантлар бор эди. Ўзбекистоннинг бир қатор жамоаларидан, хориж клубларидан ҳам таклифлар бор эди. Аммо менга Япония футболи ёққани учун ҳам "Ренофа Ямагучи" клубини танладим. Биласиз Япония футболи жуда ҳам тезкор. Худо хоҳласа бу ерда футболчи сифатида ўсишга эришаман. Ўзбекистонлик футболчилар ҳам маҳоратли эканлигини исботламоқчиман.

- Япония сиз учун бегона давлат. Клубга розилик билдиришдан олдин ким билан маслаҳатлашдингиз?

- Бу ерга келишдан олдин Фозил ака Мусаев билан гаплашгандим. Японияда футбол савияси жуда юқори, бу ерда футболчи сифатида янада ўсасан деб маслаҳат бердилар. Клуб инфратузилмаси ва стадиони билан танишиб чиққач шартномага имзо чекдим.



- Неча йиллик шартнома туздингиз?

- Икки йилга, яъни 2020 йил охирига қадар “Ренофа Ямагучи” клубининг футболчиси ҳисобланаман.

- Янги клубда нечанчи рақамда ўйнашингиз аниқ бўлдими?

- "Ренофа Ямагучи" клубида 15-рақамни танладим. Аслида футболда рақамнинг у қадар аҳамияти йўқ. Майдонда яхши ўйнасангиз бўлди.

- Жамоани бугунги кунда Масахиро Шимода бошқариб бораётган экан. Мураббий ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бош мураббий жуда ҳам қаттиққўл, талабчан экан. Ҳар бир машғулот қизиқарли тарзда кечмоқда. Тажрибали мураббий эканлигини кўриниб турибди. У бир неча йил давомида Япония U-23 терма жамоасида фаолият олиб борган экан.

- "Нефтчи"да кўплаб нуқталарда ўйнагансиз. Мураббий сизни қайси майдоннинг айнан қайси жойида ўйнатмоқчи?

- Мураббий мени марказий ҳимояда ўйнатмоқчи. Жамоада ҳар бир чизиқда рақобат жуда ҳам кучли. Асосий таркибга кириш учун барча футболчилар машғулотларда тинмай меҳнат қилишмоқда.



- Япониялик футболчиларнинг ташқи кўриниши бир-бирига жуда ҳам ўхшаш. Қийин бўлмаяптими?

- Тўғри айтдингиз. Футболчилар жуда ўхшаш, бундан ташқари исмлари ҳам қийин. Тўғриси адаштириб юбораяпман, исмларини ҳали ёдлаб олганим йўқ.

- “Ренофа Ямагучи”да сиздан бошқа легионер ҳам борми?  

- Ҳа жамоада бразилиялик легионер бор - Рэнан. У билан муносабатларимиз жуда яхши. Инглиз тилини анча ўрганиб олдим. Шу кунларда жамоага яна бир бразилиялик ҳимоячи қўшилади деб айтишди.

- Янги клубингиз охирги уч мавсумда Япония биринчи лигасида иштирок этган экан. Бу йилларда жамоа 12, 20 ва 8-ўринни олган экан. Бу йилги мақсад қандай?

- Жамоа таркиби анча кучайтирилмоқда. 2019 йил "Ренофа Ямагучи" Япония олий дивизионига чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу жуда ҳам қийин бўлади, чунки биринчи лигада кучли жамоалар кўп ва кўплаб клублар ўз олдига айнан олий лигага чиқиш вазифасини қўйишган.

- Клубга қайси компания ҳомийлик қилар экан?

- Тўғриси клубнинг ҳомийлари жуда кўп экан. Футболкада бир нечта логотиплар бор. Японияда футболга эътибор жуда ҳам юқори экан.

- “Ренофа Ямагучи” уй стадиони “Ишин Ми-Лайв” ҳақида қандай фикр билдирасиз?

- Жуда ҳам аъло даражадаги стадион экан. Майдони ҳам зўр. Яқиндагина "Санфречче Хиросима" клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Шу ўйинга ҳам кўплаб мухлислар келиб бизни қўллаб-қувватлаб туришди.



- "Санфречче" билан ўртоқлик ўйинига футболчилар костюм шимда келишганини кўрдик. Доим шундай эканми?

- Бу ҳолат мени ҳам хайрон қолдирди. Ўртоқлик бўладими ёки расмий ўйинми фарқи йўқ, барча футболчилар стадионга бир хил костюм шимда бориши ва ўйиндан кейин ҳам шу кийимда кетиш керак экан.

- Клуб сизга алоҳида уй бердими ёки меҳмонхонада яшаяпсизми?

- Албатта клуб менга алоҳида уй ва машина берди. Тўғриси янги мамлакатда ҳозирча бироз қийналаяпман. Секин-секин Японияга мослашиб бораман.

- Ўтган йил Ўзбекистон Суперлигасида 32та тур бўлди. Япония биринчи лигасида эса 22та клуб бор экан. Бу дегани мавсум давомида 42та тур бўлади. Бунга тайёрмисиз?

- Бу мени жуда ҳам қувонтиради. Ўйинлар қанча кўп бўлса шунча яхши. Ҳар доим ўйин амалиётига эга бўлиб турамиз. Мавсум бошланишини жуда ҳам сабрсизлик билан кутаяпман. Илк турни "Кашива Рейсол"га қарши ўтказамиз. Ушбу клуб ўтган мавсум J-лигада ўйнаган ва қуйи лигага тушиб кетган. Кучли рақиб. Бироқ бу учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт. Чунки ўз майдонимизда мавсумни ғалаба билан бошлаш жуда муҳим.



- Япония овқатларига ўрганиб олдингизми?

- (кулади) Тўғриси озгина қийналаяпман. Японларнинг Товуқдан тайёрланган "Якинику" деган овқати бор экан. Шу овқат менга жуда ҳам ёқди.

- Сизни Ўзбекистондан туриб қўллаб-қувватлаётган мухлисларга қандай тилаклар билдирасиз?

- Мен учун қайғураётган барча-барча футбол мухлисларига миннатдорчилигимни билдираман. Доим соғ-саломат бўлишсин. Уларнинг билдирган ишончларини оқлашга бор кучим билан ҳаракат қиламан.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди


Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика